§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларидан суғориш мавсумида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса, ажратилган субсидия қайси тартибда қайтарилади?


Download 0.52 Mb.
bet125/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

35. Жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларидан суғориш мавсумида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса, ажратилган субсидия қайси тартибда қайтарилади?
Биринчи йилдан фойдаланилмаса – субсидиянинг 100 фоизи;
иккинчи йилдан фойдаланилмаса – субсидиянинг 80 фоизи;
учинчи йилдан фойдаланилмаса – субсидиянинг 60 фоизи;
тўртинчи йилдан фойдаланилмаса – субсидиянинг 40 фоизи;
бешинчи йилдан фойдаланилмаса – субсидиянинг 20 фоизи.


36. Пахта-тўқимачилик кластерига таъриф беринг?
Бир ёки бир нечта мустақил юридик шахслар томонидан ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда пахта хомашёсини етиштириш ёки шартнома асосида сотиб олишдан уни дастлабки қайта ишлаш, ип-калава, мато тўқиш, бўяш ва тикиш, иккиламчи маҳсулотларни (чигит, линт ва бошқалар) қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришга бўлган жараённи ўз ичига олган ҳамда ягона технологик занжирда бир нечта корхона ва ташкилотларни бирлаштирган ҳолда янги хўжалик юритиш тизимини шакллантириш усули.


37. Гаров предметига нималар киради?
Қарз олувчининг мулкий тасарруфида ёки тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи бўйича унга тегишли ва Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ гаров предмети бўла оладиган мулк, шу жумладан буюмлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров предмети бўлиши мумкин.


38. Кредитлар қандай шартлар асосида ажратилади?
Таъминланганлик, муддатлилик, мақсадли фойдаланиш, қайтаришлилик, устама ҳақ тўлаш ҳамда хавф-хатарларни пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда ўз-ўзини қоплаш шартлари асосида берилади.


39. Қарз олувчининг таъминот турлари қайси талабларга жавоб бериши лозим?
Бошқа гаровдан холи бўлиши, нақд пулга тез айлана оладиган, юқори ликвидликка эга бўлиш, узоқ вақт сақлана олиш хусусиятига эга бўлиши лозим.


40. Кафиллик шартномаси ҳақида сўзлаб беринг?
Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин.
Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling