§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Download 0.52 Mb.
bet122/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

21. Факторинг ўзи нима?
Факторинг- хўжалик юритувчи субъектлар-етказиб берувчиларни молиялашга доир банк хизматларининг бир тури бўлиб, бунда банк – молиявий агентга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар томонидан акцептланган, лекин тўлов талабномалари бўйича хаки тўланмаган тўловни, регресс хукукисиз, олиш хукукини берадилар.


22. Факторингда банк даромадини нима ташкил килади?
Мижоз ҳисоб рақамига ўтказиб берилган сумма ва шартнома бўйича тўлов талабнома суммаси ўртасидаги фарк банк дисконтини ташкил килади ушбу дисконт ўз навбатида банк даромадини ташкил килади.


23. Кредит таъминотининг асосий турлари айтинг?
Таъминот сифатида мол-мулк гарови, учинчи шахслар кафиллиги, ҳукумат ёки банклар, бошқа кредит муассасалари ҳамда суғурта компанияларининг кафолатлари.
24. Банк кафолати тушунчасига таъриф беринг?
Банк (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг буюртмасига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга берадиган ёзма мажбурият.


25. Пахта тўқимачилик корхоналарига пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредит қанча муддатга ажратилади?
Пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун умумий фойдаланиш муддати кредитлар тижорат банкига жойлаштирилган кундан бошлаб 22 ойгача бўлган муддатга муддатни узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади. Ҳар бир ресурс 11 ой ўтгандан сўнг кейинги ойнинг биринчи санасигача қайтарилиши шарт.


26. Пахта–тўқимачилик корхоналарига ажратилган кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг 130-қарор бўйича қайси ташкилотлар зиммасига юклатилган?
Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг олиб бориш тижорат банклари филиаллари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбарлари зиммасига юклатилган.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling