§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


§ Агросаноат мажмуаси корхоналарини молиялаштириш


Download 0.52 Mb.
bet118/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

§ Агросаноат мажмуаси корхоналарини молиялаштириш
департаменти бўйича саволлар ва жавоблар
1. Фермер хўжалигига таъриф беринг?
Фермер хўжалиги бу – ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқароси неча ёшдан фермер бўлиш ҳуқуқига эга?
Ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ёки иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси фермер бўлиши мумкин.


3. Пахта хом ашёсини етиштиришда қайси низомга асосан молиялаштирилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорининг
1-иловасидаги Низомга асосан молиялаштирилади.


4. Фермер хўжаликларига пахта ҳосилини етиштириш учун имтиёзли кредитлаш қанча муддатга ва неча фоизгача амалга оширилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорининг 1-иловасидаги Низомга асосан фермер хўжаликларга 14 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда пахта хом ашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз (шундан банк маржаси 2 фоиз) ставкада амалга оширилади.


5. Пахта ҳосилини имтиёзли кредитлаш учун кредит миқдори қандай аниқланади?
Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорининг 1-иловасидаги Низомга асосан аризаларни кўриб чиқиш муддати қанча?
Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, тижорат банки томонидан қишлоқ хўжалиги корхонасининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади ва у билан кредит шартномаси тузилади, агар кредит рад этилганда, тижорат банки қарз олувчини рад этиш сабабларини асослантирган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда хабардор қилади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling