§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Қандай омиллардан бири ёки бир нечтасининг содир бўлиши активни муаммоли актив сифатида баҳолаш учун асос ҳисобланиши мумкин?


Download 0.52 Mb.
bet115/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

15.Қандай омиллардан бири ёки бир нечтасининг содир бўлиши активни муаммоли актив сифатида баҳолаш учун асос ҳисобланиши мумкин?

  1. Қарз олувчининг ажратилган кредитдан мақсадсиз фойдаланиши;

  2. Ҳисобланган фоизларни 3 ой ва ундан ортиқ муддат давомида сўндирмаслиги;

  3. Кредитнинг қайтариш графиги, бизнес-режа ҳамда техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ва кредит ҳужжатларида белгиланган бошқа шартлари бажарилмаслиги;

  4. Қарз олувчи (принципал)нинг молиявий ҳолати бир мунча ёмонлашиши, кредитнинг қайтарилишига хатар солувчи миқдорда зарарлар кўриши;

  5. Гаров сифати ва ҳолатининг кескин ёмонлашиши, гаров шартномасининг қонунчиликда бегиланган тартибда расмийлаштирилмаслиги ёки гаров мулкининг гаровга қўювчи томонидан сотишга ёки бошқа шаклда бегоналаштиришга қаратилган ҳаракатларнинг бошланиши, гаров, кафил, кафолат берувчи ҳолатининг ёмонлашиши ва бошқалар;

  6. Қарздорга нисбатан банкрот таомилларининг бошланиши;

  7. Қарз олувчи корхона раҳбарига ёки унинг фаолиятига сезиларли даражада таъсир этувчи таъсисчи (иштирокчи)га нисбатан қарз олувчи корхона фаолиятига боғлиқ жиноят ишининг қўзғатилиши;

  8. Балансдан ташқари ҳамда молиялаш билан боғлиқ бошқа талаблар билан боғлиқ активларнинг банк ходими ёки бошқа учинчи шахс томонидан ўзлаштирилиши (ўғирланиши) ёки бошқа шаклда зарар етказилиши оқибатида камомад ёхуд зарарнинг юзага келиши.



16.Низоларни судгача ҳал этишни тушунтириб беринг?
Қарз олувчи томонидан қарздорликларнинг даврий тўловлари бузилгандан 30 кундан ортиқ бўлмаган муддат ичида кредит ёки бошқа шартнома шартларини бажаришни талаб қилиб, акс ҳолда унга нисбатан судга даъво аризаси киритилиши мумкинлигини баён қилиб ёзма талабнома (огоҳлантириш, эътироз хати) юборилади.


17.Низоларни суддан ташқари тартибда ҳал этишни тушунтириб беринг?
“Нотариат тўғрисида”ги Қонунга шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган “Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхати”га кўра кредитлар бўйича қарз олувчилар (уларнинг кафиллари) томонидан тўлов муддати ўтказиб юборилганда, нотариусларнинг ижро хатини чиқариш орқали қарздорлик сўндирилиши мумкин.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling