§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Низосиз талабларни суд тартибида ҳал этишни тушунтириб беринг?


Download 0.52 Mb.
bet116/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

18.Низосиз талабларни суд тартибида ҳал этишни тушунтириб беринг?
Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддалари асосида суд буйруғи билан банк фойдасига қарз олувчидан пул маблағларини ундириш ёки кўчар мол-мулкни низосиз талаблар бўйича қарз олувчидан талаб қилиб олиниши мумкин.


19.Қарздорликларни ундириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда қай ҳолатда мурожаат этилади?
Банк филиалларида камомад, пул ва валюта маблағларининг ўзлаштириш ҳолатлари, банк ходимларининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари юзага келганда шу каби қарздорлар томонидан кредит маблағларининг мақсадсиз ишлатиши, қарздорликни тўлашдан бўйин товлаши оқибатида активлар қайтарилмаганда филиаллар томонидан прокуратура органларига мурожаат этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (2008 йил 14 май №10-9-2008) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (2008 йил 14 май 304-В) “Ўзбекистон Республикаси банкларида қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ва прокуратура органларига тақдим этиш Тартиби” асосида ташкил қилинади.


20.Низони суд тартибида ҳал этишни тушунтириб беринг?
Қарз олувчи (гаровга қўювчи, кафил) берилган талабномани бажармаса ёки кредит таъминотини банкга ихтиёрий топширмаса ёхуд бошқа тўсиқлар вужудга келса банк қарздорликни ундириш юзасидан 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда судга даъво ариза киритиши лозим.


21.Қарздорликлар эвазига мулкларни банк балансига қабул қилишни тушунтириб беринг?
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сон қарори билан тасдиқланган “Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби”га асосан қарз олувчи кредит бўйича ўз мажбуриятларини вақтида бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк қиймати банкнинг талабини қоплаш учун етарли бўлмаганда ундирувни қарз олувчининг гаровдан бўш бўлган бошқа, ликвидли мол-мулкига қаратилиши мумкин



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling