§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Пахта ҳосилини етиштиришни молиялаштириш учун кредит буюртманомалари Жамғармага қандай тартибда тақдим этилади?


Download 0.52 Mb.
bet119/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

7. Пахта ҳосилини етиштиришни молиялаштириш учун кредит буюртманомалари Жамғармага қандай тартибда тақдим этилади?
Тижорат банки томонидан пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага умумлаштирилган кредит буюртманомаларини тасдиқланган ҳолда тақдим этади.


8. Пахта хом ашёсини етиштиришда давлат буюртмаси қандай қарор асосида бекор қилинди?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633 сонли қарорига асосан.


9. Пахта йиғим-терими учун ажратиладиган тижорат кредитларга бериладиган компенсация қандай тартибда амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги
ПФ-6179 сонли фармонига асосан миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;
хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан компенсация кредитнинг дастлабки 9 ойи учун тўланади.


10. Пахта хом ашёсини харид қилишга ажратиладиган тижорат кредитларга бериладиган компенсация қандай тартибда амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633 сонли қарорига асосан миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;
хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация берилади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling