§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Қишлоқ хўжалиги корхоналарига кредитлар қандай ҳолларда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин?


Download 0.52 Mb.
bet121/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

16. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига кредитлар қандай ҳолларда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин?
Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини
ўз вақтида бажариб келаётган ҳамда охирги 3 йил мобайнида норматив ҳосилдорликдан ортиқча маҳсулот етиштирган қарз олувчига кредит қонунчиликда белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорининг
1 ва 2-иловаларидаги Низомларга асосан кредит бериш тартибининг моҳиятини айтиб беринг?

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ушбу Низом асосида кредитлар қишлоқ хўжалиги техникаси, эҳтиёт қисмлар ва ускуналар харид қилишга, ёқилғи-мойлаш материаллари харид қилишга, минерал ўғит ва ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилишга, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун МТП ҳамда Муқобил МТПларга, СИУ ва бошқа хўжалик субъектлари хизматларидан фойдаланганлик учун тўловларга,шунингдек бевосита ғалла ва пахта хом-ашёси етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар учун йўналтирилади.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорининг
1 ва 2-иловаларидаги Низомга асосан бўлажак ҳосилга берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун доимий мониторинг қилиш кимлар томонидан ўтказилади?

Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича экинларнинг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.


19. Ер мониторинги деганда нимани тушунасиз?
Ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат.


20. Факторинг операциялари қайси низомга асосан амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 3 августдаги 953-сон (қўшимча 2014 йил 7 октябрь 953-2-сон) билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширилади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling