2.Захира деганда нима тушунасиз?
Сифати “стандарт”, “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган мажбурий захира.
3.Суд жараёнидаги активлар деганда нима тушунасиз?
Муаммоли актив ва балансдан ташқари ҳамда молиялаш билан алоқадор барча бошқа талаблар билан боғлиқ низоларда банк даъвогар ёки жавобгар бўлиб иштирок этаётган даъво ишлари.
4.Даврий тўловлар бўйича мажбуриятлар деганда нима тушунасиз?
Қарз олувчи томонидан активнинг асосий қарзини, фоизларини ва бошқа устама тўловларини (маржа, комиссияларни) бўлиб-бўлиб тўлаш шарти.
5.Келишув битими деганда нима тушунасиз?
Ўзаро келишишга асосланган, даъво талаби (талаблари)га нисбатан аниқликка эришишга қаратилган, низони ҳал қилиш тўғрисидаги банк ва қарз олувчи (гаровга қўювчи, кафил)ларнинг ёзма келишуви.
6.Ижро ҳужжати нима?
Судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжати асосида берадиган ижро варақаси, ҳакамлик судининг қарорини мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақаси, чет эл судлари ва арбитражлари қарори асосида Ўзбекистон Республикаси судлари берадиган ижро варақаси, суд буйруғи, нотариуснинг ижро хати ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари.
7.Активлар сифатини таснифлаш, ссудалар бўйича юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун ташкил этиладиган заҳирани шакллантириш қайси тартибга асосан амалга оширилади?
Адлия вазирлигидан 2015 йил 14 июлда 2696-сон билан рўйхатдан ўтган “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун заҳиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади.
8.Адлия вазирлигидан 2015 йил 14 июлда 2696-сон билан рўйхатдан ўтган “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун заҳиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом” асосан кредитлар қандай тоифаларда таснифланади?
Кредитлар “стандарт”, “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” деб таснифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |