§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Норезидентлар ўртасидаги валюта операцияларига нималар киради?


Download 0.52 Mb.
bet67/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

14. Норезидентлар ўртасидаги валюта операцияларига нималар киради?
Норезидентлар жорий халқаро операциялар билан боғлиқ ўтказмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги банклардаги ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси банкларидаги банк ҳисобварақларига ёки Ўзбекистон Республикаси банкларидаги банк ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги банк ҳисобварақларига ўзаро амалга ошириш ҳуқуқига эга.


15. “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ жисмоний шахслар ўртасида носавдо пул ўтказмаларига мақбул сумма миқдори сифатида қанча сумма белгиланган?
Жисмоний шахслар ўртасида носавдо пул ўтказмалари бўйича мақбул сумма сифатида 100 млн.сўм эквиваленти белгиланган.


16. Валютани назорат қилувчи органларни санаб беринг?
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасида валютани назорат қилувчи органлардир.


17. “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан Республика ҳудудига қанча миқдорда нақд чет эл валютасини олиб кириш мумкин?
Жисмоний шахслар томонидан чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чекловларсиз амалга оширилади.


18. “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ валюта операцияларини амалга оширишга доир қандай чекловларни ўрнатиш механизми жорий қилинди?
Марказий банк томонидан:
- Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида,
- Тўлов балансининг барқарорлигига таҳдид мавжуд бўлган ҳолларда.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан-иқтисодий хавфсизликка тахдид юзага келганда чекловлар ўрнатилиши белгиланади.


19. Резидент ва норезидентларга хорижий валютадаги хисоб рақамлар қайси йўриқнома асосида очилади?
Резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисобварақларни очиш “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги йўриқномага (2009 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1948-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ очилади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling