23. Тадбиркорлик субъектларига револьвер кредитлари қанча муддатга ажратилади?
Айланма маблағларни тўлдириш учун қайта тикланадиган кредит линияси (револьвер) бир ярим йил муддатга очилади. Ажратилган кредитларни оҳирги олти ойга тенг тақсимланган холда қайтарилади.
24. Револьвер кредитлари қандай тадбиркорлик субъектларига ва қанча ставкада ажратилади?
Махаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар учун 22,99 фоиз ставкада;
Дори-дармон ва тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун 14 фоиз ставкада.
25. Тадбиркорлик субъектларига револьвер кредитига қандай таъминот турлари олинади?
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси 50% кафиллиги ва 50% кредит қайтмаслик суғурта полиси. (50 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори кредит маблағлари учун ликвидли мол-мулк гарови тақдим этилади)
26. Револьвер кредити ҳақида тушунча беринг?
Револьвер кредити - қайта тикланадиган кредит линияси бўлиб, у қарз олувчиларга айланма маблағларни тўлдириш учун мунтазам тўловларни амалга ошириш мақсадида ажратилади.
27. Револьвер кредити қанча муддатга ажратилади?
айланма маблағларни тўлдиришга - 3 йил муддатгача ҳар 12 ойда кредитни тўлиқ сўндириш шарти билан (оҳирги 6 ойининг тенг тақсимланган суммада қайтариш);
28. Револьвер кредити миқдори қанча этиб белгиланган?
Револьвер кредитининг энг юқори миқдори – 50 000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача белгиланган.
Кредит миқдори қарз олувчининг сўнгги 6 ойдаги пул тушумининг (фаолият туридан келиб тушган маблағ) миқдорида белгиланади.
29. Қарз олувчи револьвер кредити олиш учун қандай талабларга жавоб бериши лозим?
охирги 12 ой давомида фаолият юритиб келаётган бўлиши;
охирги 12 ой давомида банк ва бошқа банклар олдида ижобий кредит тарихига эга бўлиши;
қарз олувчи мажбурий тугатиш ёки банкротлик рўйхатида бўлмаслиги;
асосий ҳисобварағида 6 ой давомида мунтазам пул тушумига эга бўлиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |