§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Онлайн кредити энг юқори миқдори қанча этиб белгиланган?


Download 0.52 Mb.
bet77/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

36. Онлайн кредити энг юқори миқдори қанча этиб белгиланган?
Қарз олувчининг сўнгги 6 ойдаги ўртача 1 ойлик тушуми миқдорида.


37. Қарз олувчи онлайн кредит олиш учун қандай талабларга жавоб бериши лозим?
-асосий хисобварағи “Агробанк” АТБ филиалида очилган ва охириги
12 ой давомида фаолият юритиб келаётган бўлиши ҳамда оҳирги 6 ойда мунтазам пул тушумига эга бўлиши;
-картотека-2 да бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги мажбурий тўловлар ҳамда бошқа ташкилотлардан муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги лозим


38. Чакана савдо учун миллий валютада кредит ажратиш қанча муддатларга берилади?
айланма маблағларни тўлдиришга - 18 ой муддатгача (ҳар уч ойда кредитни тўлиқ сўндириш графиги), борилиши қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритилган аҳоли пунктларида жойлашган қарз олувчиларга (кредитни сўндириш графиги маҳсулот айланишидан келиб чиққан ҳолда олти ойлик оралиқ билан);
нақд пул кўринишида, экспортбоп* мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини сотиб олиш учун (айланма маблағ тўлдиришга) - 90 кунгача;


39. Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларга кредитлар қайси мақсадлар учун ҳамда қанча муддатга ажратилади?

  • Турар жойларининг ички муҳандислик комму-никацияларини ва умумий фойдаланиладиган жойларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирини амалга оширишга 10 (ўн) йил муддатга;

Асосий воситаларни (махсус асбоб-ускуналар ва механизимларини) харид қилишга 5 (беш) йил муддатга ажратилади.


40. Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларга ажратиладиган кредитларга фоиз ставкаси қандай белгиланади?
Уй - жой мулкдорларига ажратиладиган кредитлар ижтимоий ахамиятга эгалиги сабабли амалдаги Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси доирасида ажратади.


41. Тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан миллий валютада тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш тартиби қандай?
- суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли пунктдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича миллий валютада;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорига 2-иловадаги рўйхатда кўрсатилган чекка ва тоғли туманларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони билан тасдиқланган «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга ошириладиган суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган лойиҳалар учун — 8 фоизли пункт миқдорида қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган фоизли ставка билан миллий валютада;
- фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, «Томорқа хизмати» МЧЖлар ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида компенсация берилади


42. Тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қандай ҳолларда кафилликдан фойдаланиш имкониятлари мавжуд?
Кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорда, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган қисмига кафиллик берилади.


43. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари учун қайси валюта турида молиялаштирилади?
Фақат хорижий ваютада молиялаштирилади.


44. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиявий ресурсларни тақдим этиш бир тадбиркорлик субъекти учун қанча белгиланган?
1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда.


45. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиявий ресурсларни тақдим этиш бир тадбиркорлик субъекти учун қанча муддатга тақдим этилади?
1 йил муддатгача.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling