§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Жисмоний шахслар чет эл валютасини нақдсиз кўринишида сотиб олишлари учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?


Download 0.52 Mb.
bet79/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

8. Жисмоний шахслар чет эл валютасини нақдсиз кўринишида сотиб олишлари учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи хужжатлар, ҳарбий гувоҳнома;


9. Жисмоний шахсларга кўпи билан қанча миқдорда чет эл валютаси сотиш мумкин?
Чекланмаган миқдорда чет эл валютаси сотиш мумкин.


10. Автоматлаштирилган банк шохобчаси деганда нимани тушунасиз?
Ҳалқаро тўлов карталаридаги маблағларни нақд миллий ёки чет эл валютасида ечиб олиш, нақд чет эл валютасини нақд миллий валютага айирбошлаш ва бошқа чакана тўловларни амалга ошириш имконини берувчи ускуна ёки ускуналардан иборат мажмуа.


11.“Агробанк” АТБ тизимида қандай турдаги халқаро ва миллий пул ўтказмалари мавжуд?
Контак, Юнистрим, Золотая Корона, Азия экспрес, Агро экспрес ва RIA.


12.Халқаро пул ўтказмаси орқали келган маблағларни олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи хужжатлар, ҳарбий гувоҳнома;


13. “Агро экспрес” миллий пул ўтказмаси бўйича неча фоиз воситачилик хақи ундирилади?
Умумий сумманинг 1% дан 3% гача воситачилик ҳақи ундирилади.


14.Visa Multivalyuta картаси бўйича бошланғич суғурта депозит суммаси қанча?
Бошланғич депозит суммаси 100 000 сўмни ташкил қилади.


15.Халқаро пул ўтказмалари амалга оширилганда қайси ҳисоб рақамлардан фойдаланилади?
20206840, 19934840 ва 29834840 ҳисоб рақамлардан фойдаланилади.


16.Қандай омонат турларини биласиз?
“Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар”, “Жамғарма омонатлар”, “Муддатли омонатлар” ва “Омонат сертификатлари”


17.Ҳаракатсиз омонатлар қайси омонат турларига таълуқли?
Ҳаракатсиз омонатлар - талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича 1 йил давомида, жамғарма ва муддатли омонатларнинг муддати тугагандан кейин 1 йил давомида фоизлар ҳисобланишидан ташқари ҳеч қандай операциялар амалга оширилмаган омонатлар;



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling