§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Валюта мавқеи деганда нима тушунасиз?


Download 0.52 Mb.
bet85/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

Валюта мавқеи деганда нима тушунасиз?

Валюта мавқеи - тижорат банклари томонидан чет эл валютасини олди-сотди операциясини шунингдек, бошқа операцияларни амалга ошириш натижасида чет эл валютасида ифодаланган талабларнинг ёки мажбуриятларнинг ўзгаришига олиб келадиган тижорат банкининг чет эл валютасидаги талаблари ёки мажбуриятлари ўртасидаги нисбатни ифодаловчи кўрсаткич ҳисобланади.



  1. Очиқ валюта мавқеи нима ва у баланснинг қайси ҳисобварағида юритилади?

Очиқ валюта мавқеи - тижорат банкининг чет эл валютасидаги талаблари унинг чет эл валютасидаги мажбуриятлари суммасига мос бўлмаган ҳолатдаги валюта мавқеи тушунилади. Баланснинг 17101 – “Валюта позицияси ҳисобварақлари” да юритилади.



  1. Узун валюта мавқеи деганда нима тушунасиз?

Узун валюта мавқеи деганда тижорат банкининг чет эл валютасидаги талабларининг суммаси унинг чет эл валютасидаги мажбуриятлари суммасидан ортиқ бўлган ҳолдаги очиқ валюта мавқеи тушунилади.



  1. Қисқа валюта мавқеи деганда нима тушунасиз?

Қисқа валюта мавқеи деганда тижорат банкининг чет эл валютасидаги мажбуриятларининг сўммаси унинг чет эл валютасидаги талаблари сўммасидан ортиқ бўлган ҳолдаги очиқ валюта мавқеи тушунилади.



  1. Хеджирлаш нима ва у нима мақсадларда фойдаланилади?

"Хеджирлаш" сўзи таржимада "суғурталаш" деган маънони англатади. Бугунги кунда энг кенг тарқалган хеджирлаш тури бу Валюта хавфларини хеджирлаш амалиётидир.
Валюта хавфларини хеджирлаш - бу валюталар курсларининг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ хавфларни камайтиришга қаратилган ҳаракатлардир.
Хеджирлашнинг асосий воситалари сифатида молиявий деривативлар, муддатли биржа контрактлари бўлган опционлар, фьючерслар, своплар тушунилади.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling