§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган ҳосилавий молия воситалари (валюта деривативлари)га таъриф беринг?


Download 0.52 Mb.
bet86/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

Чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган ҳосилавий молия воситалари (валюта деривативлари)га таъриф беринг?

Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича шартномалар бўлиб, ушбу шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш муайян муддат ўтгач ёки чет эл валютасининг миқдорига ёхуд унинг курси ўзгаришига қараб амалга оширилади.



  1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш тартиби қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳамда сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси банклари орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида банклараро валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси банклари ҳамда Марказий банк томонидан амалга оширилади.



  1. Ўзбекистон Республикасида Валютани назорат қилувчи органларни айтинг?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасида валютани назорат қилувчи органлардир.


  1. Евробонд деганда нима тушунасиз?

Евробонд – эмитент (давлат, банк ёки идора) томонидан хориж валютасида чиқарилган узоқ муддатли қимматбаҳо қоғозлардир. Евробонд уни чиқарган мамлакатдан бошқа турли давлатлар молия бозорларига жойлаштирилади.



  1. Банк ресурслари қайси манбалар ҳисобидан шаклланади?

Банкнинг ресурслари ўз маблағлари (банк капитали) ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан шаклланади.
Тижорат банклари ўз маблағлари аксарият қисми банкнинг капитали ҳисобланади, жалб килинган маблағлар эса юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг талаб килиб олинадиган, жамғарма ва муддатли депозитлари, банклараро депозитлар, банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни жойлаштириш ҳисобига ташкил топади.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling