§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар
Download 0.52 Mb.
|
Умумий 600 охиргиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752-сонли қарорига асосан қандай мақсадларга кредит ажратилмайди
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752-сонли қарорига асосан қандай мақсадларда кредит ажратилади?
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб қувватлаш ва аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш учун бириктирилган тижорат банки ва туман ҳокимликлари томонидан шакллантирилиб, вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган рўйхатдаги тадбиркорлик субъектларига. 23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752-сонли қарорига асосан қандай мақсадларга кредит ажратилмайди? Молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларига. 24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришни қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарорга асосан қайси мақсадларга кредит ажратилади? Савдо-воситачилик, умумий овқатланиш айланма маблағлар, ишлаб чиқаришга ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш, маъмурий харажатлар, хизмат автомобиллари таъминоти, мебель, уяли телефон, алоқа хизматлари. 25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3856-сонли қарор асосида қайси мақсадлар учун кредитлар ажратилади? бандликка кўмаклашиш марказлари рўйхатидаги ишсизлар, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, оғир вазиятга тушган хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ижтимоий эҳтиёжманд қатламларга; шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида иссиқхоналар ташкил этиш, уруғлик, кўчатлар, чорва, парранда, қишлоқ хўжалик инвентар ва ускуналар, суғориш мосламалари харид қилишга; қишлоқ хўжалиги қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ ва ноозиқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш мини-ускуна ва хом ашё хариди; хизмат кўрсатиш соҳасида корхоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш; касаначиликни ривожлантиришга ва ихтисослашуви, мавжуд минерал хом ашё, ер, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ресурсларни ҳисобга олган ҳолда бошқа йўналишларга. 26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3856-сонли қарорига асосан жисмоний шахсларга қанча миқдорда кредитлар ажратилади? БҲМ нинг 150 баробаригача. 27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3856-сонли қарорига асосан юридик шахсларга қанча миқдорда ажратилади? БХМнинг 500 баробаригача (ПҚ-3856, 6-банд в) 28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3856-сонли қарорига асосан имтиёзли кредитлар қайси жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади? Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан. 29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришни қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарорига асосан имтиёзли кредитлар қайси жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади? Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва маблағларни сўндирилган қисми ҳисобидан. 30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3680-сонли қарорига асосан имтиёзли кредитлар қайси жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади? Фермерлар, деҳқон хўжаликлар ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан. 31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарори қачон қабул қилинган? 2019 йил 7 март 32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарорига асосан қайси мақсадларга кредит ажратилади? Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тавсиясига асосан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга. 33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарорига асосан имтиёзли кредитлар қанча муддатга ажратилади? 3 йил муддатга 34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарорига асосан ажратилган кредитларга имтиёзли давр бериладими? 6 ой имтиёзли давр берилади 35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарорига асосан имтиёзли кредитлар қайси жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади? Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 36. “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4539-сонли қарор асосида кредитлар қайси жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади? Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва маблағларни сўндирилган қисми ҳисобидан. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling