§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


йил 27 июндаги «Ёшлар келажагимиз» давлатдастуритўғрисида»ги ПФ-5466-сонли фармонга асосан кредитлар қайси жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади?


Download 0.52 Mb.
bet95/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

37. 2018 йил 27 июндаги «Ёшлар келажагимиз» давлатдастуритўғрисида»ги ПФ-5466-сонли фармонга асосан кредитлар қайси жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади?
“Ёшлар келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752-сонли қарорига асосан имтиёзли кредитлар қанча муддатга ажратилади?
3 йил муддатга
39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752-сонли қарорига асосан ажратилган кредитларга неча ой имтиёзли давр берилади?
6 ой имтиёзли давр берилади.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752-сонли қарорига асосан кредитлар қайси жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади?
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан.


41. Маҳаллий ҳокимият органлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида камбағалликдан чиқариш юзасидан юритилаётган “Темир дафтар”га қандай тоифадаги фуқаролар киртилади?
Кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка-ёлғиз кексалар, доимий ишсиз фуқаролар, карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар, оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқаролар.


42. Маҳаллий ҳокимият органлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида юритилаётган “Аёллар дафтари”га қандай тоифадаги фуқаролар киртилади?
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, психологик маслаҳатга муҳтож, ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, уй-жой таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган, карамоғида бир ва ундан ортиқ 1 ёки 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар.


43. Маҳаллий ҳокимият органлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшлар, шу билан бирга ишсиз ёшлар руйхати юритилаётган “Ёшлар дафтари”га қандай тоифадаги фуқаролар киртилади?
Ишсиз, ногирон, хориждан қайтган ва ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартда қабул қилинган “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 5041-сонли қарорига асосан кредит олувчилар учун қандай имкониятлар яратилди?
2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;
- кредит олишда талабларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилди;
- кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилганидан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;
- ўзини ўзи қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида 5 млн.сўмгача миқдорда кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.


45. ПҚ 5041-сонли қарорга асосан “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилиши кимлар томонидан назорат қилинади?
Тижорат банклари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва сектор рахбарлари ҳамда МФЙ раислари



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling