Депозит сертификатлари қайси юридик ташкилот томонидан чиқарилади?
Депозит сертификатлари тижорат банклар томонидан томонидан чиқарилади.
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари бўлиб ким ҳисобланади?
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари бўлиб фонд биржаси, шунингдек қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ фонд бўлимларини ташкил этган бошқа биржалар, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси ва қимматли қоғозларнинг мулкдори ёки қимматли қоғозларга бўлган мулкий ҳуқуқ эгаси ҳисобланади.
§ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари бўйича саволлар ва жавоблар
“Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида жисмоний шахслар кредит олиш учун банкка қандай ҳужжатлар тақдим этади?
Ариза, паспорт нусхаси, сектор раҳбари тавсияномаси, оилавий тадбиркорлик марказининг хулосаси.
2. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида юридик шахслар кредит олиш учун банкка қандай ҳужжатлар тақдим этади?
Ариза, бизнес режа, таъсис ҳужжатлари, оилавий тадбиркорлик марказининг хулосаси, сектор раҳбари тавсияномаси, таъминот ҳужжатлари.
3. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида кредитлар қандай шартлар асосида ажратилади?
Тадбиркорлик субъектларига БҲМ нинг 1000 баравари, жисмоний шахларга эса БҲМ нинг 150 баравари миқдорида, 36 ойгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Марказий банк асосий ставкасидан ошмаган миқдорида.
4. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида кредитлар нақд пулда ажратиладими?
Жисмоний шахслар учун туман ишчи гуруҳларнинг хулосасига асосан микрокредитнинг бир қисми нақд пулда ажратилиши мумкин.
5. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитларнинг таъминоти сифатида нима тақдим этилади?
Жисмоний шахслар учун тижорат банклари ҳисобидан имтиёзли кредитларнинг қайтмаслик хатари суғурталанганлик тўғрисидаги суғурта полиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |