§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Банклар устав капиталининг энг кам миқдори қанчани ташкил этади?


Download 0.52 Mb.
bet91/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

Банклар устав капиталининг энг кам миқдори қанчани ташкил этади?

Банк устав капиталининг энг кам миқдори юз миллиард сўмни ташкил этиши лозим.



  1. Банкнинг бошқарув органлари кимлар ҳисобланади?

Акциядорларнинг умумий йиғилиши, банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви банкнинг бошқарув органларидир. Акциядорларнинг умумий йиғилиши банкнинг юқори бошқарув органидир.

  1. Тижорат банклари қандай мулкчилик шаклда ташкил топади?

Акциядорлик жамияти шаклда



  1. Кимлар банкнинг муассислари бўлиши мумкин?

Юридик ва жисмоний шахс бўлган резидентлар, шунингдек норезидентлар банк муассислари бўлиши мумкин.
Давлат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида бошқа давлат ташкилотлари номидан банк муассиси ва акциядори бўлиши мумкин.



  1. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ қандай қимматли қоғозлар турлари мавжуд?

Акциялар, облигациялар, Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари, депозит сертификатлари, векселлар, қимматли қоғозларнинг ҳосилалари (эмитентнинг опционлари, фьючерслар).



  1. Акцияларнинг қандай турлари мавжуд?

Акциялар эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.
Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ушбу Қонунга ва жамият уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.
Ўз эгаларига дивидендларни, шунингдек жамият тугатилаётганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир. Имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради.
Акциянинг эгаси бўлган акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий ёки имтиёзли акция жамиятнинг овоз берувчи акциясидир.
Чиқариладиган акцияларнинг турлари, уларни жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби жамият уставида белгиланади.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling