2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга асосан Банкнинг фаолияти тугатиш учун қайси хужжатлар асос бўла олади?
Банкнинг фаолиятини тугатиш ва банкни тугатиш учун:
банк акциядорлари умумий йиғилишининг банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори;
Марказий банк бошқарувининг банкни мажбурий тугатиш ҳақидаги қарори асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли Фармони нима тўғрисида?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли Фармони 2020-2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида.
15. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ-406-сон Қонунига асосан Ёшлар тоифасига кимлар киради?
Ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар.
§ Ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бўйича
саволлар ва жавоблар
3-поғонали “Маҳаллабай” иш юритиш тизимида туман мувофиқлаштирувчи гуруҳи рахбари вазифасини ким бажаради?
Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича 1-ўринбосари
Тумандаги 1-сектор раҳбари ким?
Туман ҳокими
Тумандаги 2-сектор раҳбари ким?
Туман прокурори
Тумандаги 3-сектор раҳбари ким?
Туман ИИБ бошлиғи
Тумандаги 4-сектор раҳбари ким?
Туман ДСИ (солиқ) рахбари
“Маҳаллабай” тизими бўйича бириктирилган доимий вакилнинг вазифалари нималардан иборат?
- аҳолининг даромад манбаларини шу жумладан норасмий даромадга эга бўлган тадбиркорларни аниқлайди;
- ишсиз аҳолини, хусусан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш тартибини аниқлаш ва тегишли таклифларни туман мувофиқлаштирувчи гуруҳига мунтазам киритиб боради;
- аҳолининнг бизне хоҳиш-истагини ўрганган ҳолда уларни тадбиркорлик фаолиятини бошлашга, шу жумладан кредит олишга кўмаклашади;
- маҳалладаги тадбиркорларниг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш юзасидан таклифларини бошқарув офисига такдим этади;
- маҳаллада фойдаланишга топширилган лойиҳалар натижадорлиги ва самарадорлигини ўрганиб боради ва мониторинг қилади;
- маҳалла раиси ва фаоллари билан доимий мулоқотда бўлиб, маҳаллани ривожлантириш ва аҳолини доимий даромад билан таъминлаш борасида бошқарув офисига таклифлар ишлаб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |