Инвестиция лойиҳаси нима?
Инвестиция лойиҳаси – иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи.
10. 2019 йил 5 ноябрдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрири нечта боб ва нечта моддадан иборат?
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрири 12 боб, 83 моддадан иборат.
11. Банк фаолияти соҳасини тартибга солувчи давлат органи?
Банк фаолияти соҳасини тартибга солувчи давлат органи бу – Марказий банк.
12. “Агробанк” АТБ қачон ташкил топган?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1084-сонли қарорига асосан 2009 йил 30 мартда.
Марказий банкнинг асосий ставкаси неча фоизни ташкил қилади?
Бугунги кунда Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоизни ташкил қилади.
Тижорат банклари ўз фаолиятларини қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан амалга оширади?
Тижорат банклари ўз фаолиятларини қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан амалга оширадилар:
- «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонун;
- «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонун;
- «Банк сири тўғрисида»ги Қонун;
- «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ва бошқа тегишли қонунлар;
- шунингдек, Марказий банкнинг банклар фаолиятини тартибга солувчи ва бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари.
Бугунги кунда тижорат банкларининг устав капитали миқдори?
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Банк устав капитали миқдори 100,0 млрд. сўмдан кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |