7. “Маҳаллабай” тизими бўйича туман мувофиқлаштирувчи гуруҳининг вазифалари нималардан иборат?
- ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини тасдиқлайди;
- дастурни туман маҳаллий депутатлар кенгашига олиб чиқади ва ҳар чоракда кенгашга ҳисобот бериб боради;
- маҳалла раиси иштирокида бошқарув офиси фаолиятини кўриб чиқади;
- жойларда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларни ажратиш, коммуникацияга уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этади.
8. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида юритилаётган “Темир дафтар”га қандай тоифадаги фуқаролар киритилади?
Кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка-ёлғиз кексалар, доимий ишсиз фуқаролар, карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар, оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқаролар.
9. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида юритилаётган “Аёллар дафтари”га қандай тоифадаги фуқаролар киртилади?
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, психологик маслаҳатга муҳтож, ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, уй-жой таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган, карамоғида бир ва ундан ортиқ 1 ёки 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар.
10.Маҳаллий ҳокимият органларида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшлар, шу билан бирга ишсиз ёшлар руйхати юритилаётган “Ёшлар дафтари”га қандай тоифадаги фуқаролар киритилади?
Ишсиз, ногирон, хориждан қайтган ва ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар.
11.“Маҳаллабай” тизим бўйича “Маҳалла драйвери” деганда нимани тушунасиз?
Маҳаллани ижтимолий-иқтисодий ривожланишига асосий туртки берувчи лойиҳалар йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |