§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


§ Ғазначилик департаменти бўйича саволлар ва жавоблар


Download 0.52 Mb.
bet84/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

§ Ғазначилик департаменти бўйича саволлар ва жавоблар



  1. Банк ликвидлилиги деганда нимани тушунасиз?

Банк ликвидлилиги банк активлар ўсишини молиялаштириши ва кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш имконияти тушунилади.


2.Қандай активлар ликвидли активлар ҳисобланади?
Ликвидли активлар қиймати бозорда шаклланадиган, бозор қиймати бўйича қисқа муддат ичида уларни сотиб олишга осонлик билан харидор топиладиган, доимий равишда кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз сотилувчи ва сотиб олинувчи активлар ҳисобланади.



  1. Асосий валюта деганда нима тушунасиз?

Асосий валюта - банк жами активларининг 5 фоизи ёки ундан ортиқ миқдорига тенг бўлган активлар ёки мажбуриятлар акс этган валюта тушунилади.



  1. Қандай ҳамкорлар йирик ҳамкор дейилади?

Йирик ҳамкор - банк жами активларининг 1 фоизидан ортиқ миқдорда молиялаштириш манбасини таъминлаб берадиган ҳамкор тушунилади.



  1. Йирик қарз тушунчасига таъриф беринг?

Йирик қарз (депозит, кредит ва бошқа мажбуриятлар) ҳажми банк I даражали капиталининг 5 фоизидан юқори бўлган бир шахс ёки бир-бирига дахлдор шахслар гуруҳига тегишли қарз тушунилади.



  1. Таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар деб қандай мамлакатларга айтилади?

Таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" халқаро рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар киради.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling