§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Ер участкаси ижараси деганда нима тушунасиз?


Download 0.52 Mb.
bet120/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

11. Ер участкаси ижараси деганда нима тушунасиз?
Ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатдир.


12. Ер участкасини ижарага бериш тартиби қайси орган томонидан белгиланади?
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


13. Бошоқли дон хосилини етиштиришда қайси Қарор ва низом асосан молиялаштирилади?
Ўзбекистон Респуликаси Президентининг “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633 сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорининг 2-иловасидаги Низомга асосан.
14. Ўзбекистон Респуликаси Президентининг “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633 сонли қарорига асосан Бошоқли дон хосилини етиштириш учун имтиёзли кредитлаш қайси субъектларга қанча муддатга ва неча фоизгача амалга оширилади?
Бошоқли дон хосилини етиштириш учун имтиёзли кредит фермер хўжаликлари, ғаллачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига 12 ой муддатгача ғалла ялпи ҳосили умумий қийматининг
40 фоизигача бўлган миқдорда йиллик 10 фоиз, 50 фоизигача бўлган миқдорда йиллик 12 фоиз ставкадан (шундан банк маржаси 2 фоиз) ошмаган миқдорда кредит маблағлари ажратилади.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорининг
1 ва 2-иловаларидаги Низомларга асосан имтиёзли кредит ажратиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан банкка қандай хужжатлар тақдим этилади?


  1. Ариза;

  2. Ер учаскасини узоқ муддатли ижара шартномаси;

  3. Туман ҳокимининг экинлар жойлаштириш тўғрисида қарори;

  4. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан тупроқни бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлиги тўғрисида маълумотнома (центнер/гектар).

  5. Кредит буюртманома;

  6. Пахта ва ғалла етиштириш харажатлари учун олинадиган кредит таъминоти.




Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling