§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Пахта–тўқимачилик кластерларини кредитлаш учун Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкларига неча фоизда жойлаштиради?


Download 0.52 Mb.
bet123/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

27. Пахта–тўқимачилик кластерларини кредитлаш учун Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкларига неча фоизда жойлаштиради?
Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга асосан кредит ресурсларини пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларининг пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда пахта хомашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 6 фоизда, 60 фоизигача йиллик 8 фоизда жойлаштиради.


28. Пахта–тўқимачилик кластерларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар неча фоизда берилади?
Тижорат банки қарз олувчи билан пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун тузган кредит шартномасига асосан кредитлар пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларининг пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда пахта хомашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоизда, 60 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.


29. Фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган пахта-тўқимачилик (ғаллачилик) кластерлари ва кооперацияларини имтиёзли кредитлаш учун ариза билан бирга талаб этиладиган асосий хужжатларни айтинг?
Фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйҳати, туман (шаҳар) ҳокимининг ғўза (бошоқли дон) экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусҳаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома, кредит буюртманома, пахта (ғалла) етиштириш харажатлари учун олинадиган кредит таъминоти.


30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги 397-сонли қарорининг 1-иловасидаги Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом моҳиятини тушунтириб беринг?
Ушбу Низом пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling