§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти қандай йўналишлар бўйича баҳоланади?


Download 0.52 Mb.
bet124/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

31. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти қандай йўналишлар бўйича баҳоланади?
пахта хом ашёсини етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини ташкил этиш даражаси;
ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш даражаси;
фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини таъминланганлик даражаси;
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919-сонли қарори моҳиятини тушунтириб беринг?
Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларининг самарадорлигини ошириш, суғориладиган майдонлар сув билан барқарор таъминланишига эришиш.


33. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарорининг 1-иловасидаги Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисида Низом моҳиятини тушунтириб беринг?
Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар, мевали экинлар ва узум (кейинги ўринларда – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) етиштириш учун сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда берилган субсидияни қайтариш тартибини белгилайди.


34. Сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиянинг миқдори қандай аниқланади?
Сувни тежайдиган технологияларни (лазерли текислашдан ташқари) жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиянинг миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорини сифатлилик даражаси асосида белгиланадиган коэффицентга кўпайтириш орқали аниқланади.
Лазерли текислашни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиянинг миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорига тенг бўлади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling