§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Банкнинг муассислари кимлар?


Download 0.52 Mb.
bet127/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

47. Банкнинг муассислари кимлар?
Юридик ва жисмоний шахс бўлган резидентлар, шунингдек норезидентлар банк муассислари бўлиши мумкин.
Давлат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида бошқа давлат ташкилотлари номидан банк муассиси ва акциядори бўлиши мумкин. Устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоиздан ортиғи давлатга тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас.


48. Кредитлаш жараёни қандай босқичларни ўз ичига олади?
Аризани кўриб чиқиш, кредитга лаёқатлиликни ўрганиш, фоиз ўрнатиш ва кредит шартнома тузиш.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 ноябрдаги 574-сонли қарори асосида кредит ажратиш шартларини сўзлаб беринг?
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 ноябрдаги “Корхоналар ва ташкилотларнинг зарар кўриб ишлашини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 574-сонли Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда зарар кўриб ишлаётган ҳамда ноликвид балансга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларига кредит бериш мумкин эмас.


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
21 декабрдаги ПҚ-4071- сонли қарорида лойиҳа ташаббускори неча фоиз ўз маблағи билан иштирок этиши лозим?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4071-сонли қарорига мувофиқ лойиҳа ташаббускор(лар)и лойиҳада лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган ўз маблағлари билан иштирок этиши лозим. (оилавий тадбиркорлик дастури доирасидаги лойиҳалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган истиснолар бундан мустасно).


51. Кредит таъминоти сифатида қандай мулкларни гаров сифатида қабул қилинишига йўл қўйилмайди?
а) муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаблар, хусусан ҳаёти ёки соғлигига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар;
б) кўчмас мулк бозори ривожланмаган ҳудудларда жойлашган кўчмас мулк объектлари;
в) тайёр қисмлардан тез ва осон йиғиладиган енгил конструкцияли бинолар, шунингдек лой, сомон ва қамишдан қурилган бинолар (ишлаб чиқариш бинолари ва банк ваколатли органининг алоҳида (якка тартибдаги) қарори билан гаровга қабул қилинадиган бинолар бундан мустасно);
г) айланмаси (муомалада бўлиши) чекланган предметлар (заҳарли, наркотик ва кучли таъсир қилувчи воситалар, қурол-яроқ ва шу кабилар);
д) устав капиталининг 10 фоизидан кам бўлган акция пакетлари;
е) тўлиқ тўланмаган банк акциялари;
ё) гаровга тақдим этилаётган ва банкда гаровда бўлган банк акциялари умумий сони банк томонидан жойлаштирилган акциялар сонининг 25 фоизидан ортиқ бўлса (банкнинг ўзи қайта сотиб олган акциялардан ташқари);
ж) антиквариат, тажриба нусхалари ва коллекциялар;
з) гаров шартномаси тузиладиган санадаги яроқлилик муддати 3 (уч) ойга етмайдиган товар-моддий бойликлари;
и) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 майдаги 115- сонли қарорида белгилаб қўйилган давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан гаров қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар;
й) Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги қонунига асосан фуқаролар яшаб турган ягона турар - жой, шунингдек тез бузиладиган маҳсулотлар гаровга олинмайди (ипотек кредитлари бундан мустасно).



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling