§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Кредит таъминотига берилган суғурта компанияларнинг Суғурта полиси тушунча беринг?


Download 0.52 Mb.
bet126/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

41. Кредит таъминотига берилган суғурта компанияларнинг Суғурта полиси тушунча беринг?
Қарз олувчи қарзни сўндира олмаслиги ҳолатида суғурта ташкилоти кредитнинг барча суммаси ва у бўйича ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи ҳамда жарималарни сўндириш бўйича жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олганлиги тўғрисида суғурта полиси беради.
42. Кафолатнинг бекор бўлиши ҳолатларини санаб беринг?
1) кафолат берилган сумма бенефициарга тўланиши;
2) кафолатда белгиланган муддатнинг тамом бўлиши;
3) бенефициар кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз кечиши ва уни кафилга қайтариб бериши оқибатида;
4) бенефициар кафилни унинг мажбуриятларидан озод қилиши ҳақида ёзма ариза бериш йўли билан кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз кечиши оқибатида.
Кафил мажбуриятининг ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2 ва 4-бандларида кўрсатилган асослар бўйича бекор қилиниши унга кафолат қайтариб берилган ёки қайтариб берилмаганлигига боғлиқ бўлмайди.
Кафолат бекор бўлганлигидан хабар топган кафил дарҳол бу ҳақда принципални хабардор қилиши керак.


43. Кафолат қайси ташкилотлари томонидан берилади?
Кафолат, мижозлар илтимосига кўра банклар, бошқа кредит муассасалари ҳамда суғурта ташкилотлари томонидан берилади.


44. Кредит таъминоти сифатида кафиллик такдим этилганда кредит кайтмаслиги холати юз берса кредитор олдида ким жавобгар булади?
Кафил ва карздор кредитор олдида тенг жавоб беради.


45. Кредит таъминоти сифатида такдим этиладиган кафолат ким томонидан берилиши мумкин?
Суғурта компаниялари ва банклар томонидан берилади.
46. Бир неча шахсга биргаликда қарашли бўлган мол-мулк ёки ҳуқуқлар гарови қайси ҳолатларда гаровга қўйилиши мумкин?
Биргаликда умумий мол-мулк фақат барча мулкдорларнинг ёзма розилиги билан гаровга қўйиши мумкин.
Бир нечта шахсга биргаликда қарашли бўлган ҳуқуқ унинг барча эгалари розилиги билангина гаровга қўйилиши мумкин.
Мулкдорнинг умумий улушли мулкдаги ўз улушини гаровга қўйиши қолган мулкдорларнинг розилик беришини талаб қилмайди.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling