§ Риск менежменти бўйича саволлар ва жавоблар
1. Банк кредит сиёсати нима?
Кредитлаш жараёнида юзага келувчи таваккалчиликни бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларини кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи хужжат.
2. Риск нима?
Кутилаётган ёки кутилмаган ҳолатлар банкнинг капитали ёки даромадига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли.
3. Кредит риски нима ?
Кредит риски – банк контрагенти томонидан ўз мажбуриятларини шартнома ёки қонунчликда кўрсатилган муддат ва шартларда бажармаслиги (лозим даражада бажарилмаслиги) оқибатида юзага келиши мумкин бўлган йўқотиш (зарар) ёки режалаштирилган даромадни ололмаслик риски.
4. Ликвидлилик риски нима?
Банк мажбуриятларини муддатида бажара олмаслик ёки активлар ўстирилишини молиялаштириш қобилиятига эга бўлмаслиги натижасида банкнинг йўқотиш (зарар) ёки режалаштирилган даромадни ололмаслик риски.
5. Операцион риск нима?
Банк фаолияти давомидаги узилишлар, камчиликлар, хатолар ёки назорат тизими механизми ва ички жараёнларнинг бузилиши, амалга ошириш мумкин бўлмай қолиши, ташқи омиллар ва ҳодисалар (шу жумладан фирибгарлик) ёки банк ходимларининг нотўғри, ёки қасддан қилинган ҳаракатлари ва банк ахборот тизимларидаги бузилишлар натижасида йўқотиш (зарар) ёки режалаштирилган даромадларни ололмаслик риски.
6. Бозор риски нима?
Бозор фоиз ставкалари, валюта курслари, қимматли қоғозлар курслари ва товар нархларининг ўзгариши сабабли банк активлари ва мажбуриятлари (шу жумладан, балансдан ташқари) баҳосининг салбий ўзгариши оқибатида йўқотиш (зарар) ёки режалаштирилган даромадларни ололмаслик риски.
7. Репутация риски нима?
Жамоатчилик, хусусан, мижозлар, контрагентлар, акциядорлар, давлат органларининг банк молиявий ишончлилиги, кўрсатилаётган хизматлар сифати ёки умуман фаолияти характери тўғрисидаги унинг янги алоқалар ўрнатиш ёки мавжудларини сақлаш қобилиятига таъсир қилувчи салбий фикри туфайли банкнинг йўқотиши (зарар), режалаштирилган даромад олмаслик эҳтимоли.
Do'stlaringiz bilan baham: |