Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Назоратвамуҳокамаучунсаволлар


Download 4.21 Mb.
bet63/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
1.Илмий кашфиёт нима?
2.Илмий кашфиётлар объектлари ва уларни аниқлаш усул-ларини шарҳлаб беринг?
3.Ўзбекистон Республикасида илмий кашфиётларни муҳо­фаза­лаш қандай амалга оширилади?
4.Ихтиро, илмий кашфиётлар тўғрисидаги Ўзбекистон Респуб­ликасининг қайси қонунларини биласиз?
5.Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ривожланишида илмий кашфиётларнинг роли нималардан иборат?

15-мавзу: Инновацион иқтисодиётда менежмент стратегиялари


Режа:

15.1. Замонавий инновацион стратегияларнинг моҳияти ва турлари. Инновациялар менежменти концепцияси.


15.2. Илмий тадқиқот, ишланма ва технологияларни натижа­ла­рини тижоратлашуви стратегиясини ишлаб чиқишда мақсадли бо­зор таҳлили.
15.3. Юқори технологик маҳсулотларнинг маркетинг хусу­сият­ла­ри. Бозорга киришнинг диффузия модели. Юқори технологик маҳсу­лотлар харидорининг хусусиятлари. Бозорни баҳолаш. Чегара­вий нарх. Нархни белгилаш усули.
15.4. Интеллектуал мулк бозори параметрлари – инно­ва­циянинг тижорат потенциалини баҳолаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ахборот сифатида.


15.1. Замонавий инновацион стратегияларнинг моҳияти ва турлари. Инновациялар менежменти концепцияси

Замонавий инновацион стратегиянинг моҳиятини очиб бериш учун энг аввало иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг иқтисодий асосини ва менежмент стратегиясини ўрганиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


Машҳур австриялик иқтисодчи олим И.Шумпетер84 инно­вацияларни тавсифловчи бешта ўзига хос ўзгаришларни келтиради:

  • янги техника, янги технологик жараёнлар ёки ишлаб чиқаришнинг янгича бозор таъминотидан фойдаланиш;

  • янги истеъмол хоссаларига эга бўлган маҳсулотларни хўжалик оборотига киритиш;

  • пировард маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган ишлаб чиқариш жараёнида янги турдаги хомашёдан фойдаланиш;

  • корхонани бошқариш таркиби ва уни моддий-техник таъминлаш тизимини ташкил қилишдаги ўзгаришлар;

  • мазкур инновация пировард маҳсулотлари учун янги сотиш бозорларининг пайдо бўлиши.

Замонавий инновацион стратегияда инновацияларнинг кенг доираси корхоналар фаолиятига таъсири ва фойдаланишнинг синергетик тавсифи, уларни таснифлашга қатъий ёндашувни талаб қилмоқда.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling