Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet84/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

18.1.1-жадвал
Иқтисодиётнинг кластерлаш сиёсатида инновацион кластерларнинг устунлиги

Т.р

Шерикчилик асосида фаолият олиб борувчи уюшмалар,бирлашмалар, кооперация каби ўзаро ҳамкорлигига асосланган ташкилотларнинг ўзига хос хусусиятлари

Инновацион кластерларнинг ўзи хос хусусиятлари

1.

Юқори фойда олишга асосланган технологиялар асосида фаолият олиб боради

Янги ғоя ва замонавий инновацион ва рақамли технологиялар асосида фаолият олиб боради. Юқори фойда олиш кафолатланади

2.

Ҳамкорлик асосида кўпроқ даромад ва фойда олиш асосида рақобатбардошликни таъминлайди

Инновацияга асосланган фикрлар, янги ғояларни бирлаштириш асосида юқори рақобатбардошликка эришилади, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва хизматлар таъминланади

3.

Инвестициялар кўпайтиришни рағбат-лантиради, молиявий маблағларни мақсадли сарфлайди, хорижга маблағ чиқаришда чекловлар мавжуд

Турли юқори даромад келтирувчи инвестициялар киритиш, маблағларни мустақил сарфлаш, хорижга инвестициялар қўйиш ва ундан юқори даромад олиш имконияти кенгаяди

4.

Маъмурий бошқарув асосида ва корпоратив бошқарувнинг айрим элементларида фойдаланади

Бошқарув асосан корпоратив асосда бошқарув кенгашининг ҳамфирклиги асосида амалга оширилади. “Электрон бошқарув” тизимида фойдаланилади

5.

Маҳсулот миқдорини кўпайтириш ва юқори даромад олишга қаратилади

Инновацион кластернинг мақсади юқори рақобатбардош ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда максимал фойда олишни таъминлайди

6.

Моддий манфаатдорликни таъминлашда маъмурий аралашув мавжуд

Юқори рақобатбардошлик ва моддий манфаатдорликка барча ҳамкор ташкилот ва корхоналар учун бирдек устуворликка йўналтирилади ҳамда манфаатдорлиги таъминланади

7.

Турли мулк шаклидаги корхоналар фаолиятини монополистик хусусият устунлик қилади

Турли мулк шаклидаги корхона ва ташкилотлар, бирлашмалари ягона бир муштарак мақсад сари ҳамкорликда фаолият юритади.

8.

Ҳамкорлик қилаётган корхоналарда териториал – географик жиҳатлар ҳисобга олинмайди

Маълум бир соҳада фаолият кўрсатаётган корхоналарда териториал географик жиҳатлари ва шунга мос харажатларни камайтириш ва бошқа имкониятлар ҳисобга олинади.

Учинчидан, маълум бир минтақада кластерлаш асосида ҳудуд самарадорлигини оширишнинг ички имкониятлари очиб берилади.
Тўртинчидан, ҳамкор ташкилотларнинг самарали фаолияти натижасида юқори ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича кластер самарадорлигига эришилади ҳамда фойда олиш имконияти юзага келади.
Бешинчидан, республикамиз минтақаларида корхоналар, компаниялар ва ташкилотлар ўртасида соф рақобатбардошлик имконияти яратилиб ва натижада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрса­тиш­нинг юқори натижадорлигига эришилади.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling