Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Ментор – стартап-лойиҳани ривожлантириш ва илгари сил­жи­тиш мақсадида уни ўз билимлари ва тажрибаси билан қўллаб-қув­ват­­лайдиган маслаҳатчи. Муаллиф –


Download 4.21 Mb.
bet92/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Ментор – стартап-лойиҳани ривожлантириш ва илгари сил­жи­тиш мақсадида уни ўз билимлари ва тажрибаси билан қўллаб-қув­ват­­лайдиган маслаҳатчи.
Муаллиф – ижодий меҳнати билан асар яратган жисмоний шахс.
Ноу-хау– бу ишлаб чиқариш сири ҳисобланган, эгаси бу маъ­лу­мотларни учинчи шахслар томонидан ноқонуний иш­ла­ти­ли­ши­дан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлган, ҳимояловчи ҳуж­жат­лар (масалан, патентлар) билан муҳофазаланмаган ва тўлиқ ёки қис­ман нашр қилинмаган техник, ташкилий ёки тижорат маъ­лу­мот­­лари­дир.Булар хўжалик фаолияти жараёнида фойда кел­тира­ди­ган янги тех­но­логия, техник ёки бошқа ечимлар, билим, тажриба бў­лиши мумкин.
Саноат намуналари– бу саноат ёки ҳунармандлик бу­юм­ла­ри­нинг ташқи кўринишини белгиловчи бадиий-конструк­тор­­лик ечи­­мидир. Агар саноат намунаси янги ёки сифатли бўлса, унга ҳу­қу­­қий муҳофаза (патент) берилади.
Саноат ҳамкори – илмий тадқиқот лойиҳаси натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишдан манфаатдор бўлган ва шунга муво­фиқ лойиҳани ҳамкорликда молиялаштириш таклифига эга са­но­­ат ёки тармоқ корхонаси.Агар саноат намунаси янги ёки си­фатли бўл­са, унга ҳуқуқий муҳофаза (патент) берилади.
Селекцион ютуқлар– бу ижодий меҳнат орқали ўсим­лик­нинг янги нави ёки ҳайвонларнинг янги турини яратиш (аниқлаш) каби инсоннинг аниқ бир мақсадга қаратилган фао­лия­тининг нати­жа­­сидир. Агар селекцион ютуқлар янги, бошқа­лар­дан фарқли ва бар­­қарор бўлса, унга ҳуқуқий муҳофаза (патент) берил­ади.
 Стартап–ёш тадбиркорларнинг янги ғоялар, илмий, илмий-техник ва инновацион фаолият натижалариасосида,аввал фойда­ла­нил­маган услубда,истеъмол бозорига (қонун билан тақиқланмаган) товарлар ёки хизматлар тақдим этишини ифодалайди.
Стартап” компания – илмий, илмий-техник ва инновацион фа­олият натижаларини илгари суриш ҳамда тижоратлаштириш учун ташкил этиладиган юридик шахс.
Стартап-лойиҳа – фойда олиш ноаниқ ва молиявий тавак­кал­чи­лик юқори бўлган шароитларда янги инновацион ечим ва тех­но­ло­гиялари, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида янги маҳсулот яра­тиш­­ни ёки хизматни жорий этишни кўзда тутувчи янги бизнес лойиҳа.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling