Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet89/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Таянч иборалар
Кластер, кластерлар сиёсати, кластерусули, бошқариш, инфратузилма, ишлаб чиқариш, технология, интеллектуал клас­терлар, саноат кластерлари, технологик кластерлар, стратегик дастурлар.


Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Инновацион иқтисодиётда кластерлар сиёсатини шарҳлаб беринг.
2.Инновацион технологияларни амалга оширишда кластер усулларини қўллашнинг аҳамиятини ёритинг.
3.Инновацион кластерларни қўллаб-қувватлаш инфра­тузил­ма­сини тавсифланг.
4.Инновацион кластерларни турларини ёритинг.
5.Инновацион кластерларни ташкил этиш афзалликларини айтинг.

ГЛОССАРИЙ


Академик ҳаракатчанлик – илмий ходимларнинг ўз иш жойи­­дан ажралмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ўтказиладиган илмий тадбирларда иштирок эти­ши, тажриба алмашиши.
Акселерация дастури – менторлар ва бозор экспертлари таш­ки­ли ва мас­ла­ҳат билан қўллаб-қувватлаган ҳолда тест сино­ви­данўт­­казишва бизнес-моделини ишлаб чиқиш йўли билан стартап-лойи­ҳаларни ривожлантиришга йўналтирилган таълимий-амалий дастур.
Амалий тадқиқотлар – амалий мақсадларга эришиш ва аниқ вазифаларни ҳал этиш учун асосан янги билимларни ва фунда­мен­тал тадқиқотлар натижаларини қўллашга йўналтирилган та­д­қи­қот­лар.
Бенефициар (лойиҳадан фойда олувчи) – илмий тадқиқот лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдор бўлган шахс.
Бизнес-режа – компания, товар, уни ишлаб чиқариш, кўрса­ти­ла­диган хизматлар, маҳсулот сотиладиган потенциал бозорлар, мар­кетинг стратегияси, операцияларни амалга оширишни ташкил этиш ва улар­нинг самарадорлиги кўрсаткичлари тўғрисидаги маъ­лум­отларни ўз ичи­га олган режа, компаниянинг ҳаракатлари, биз­нес-операцияларни амал­га ошириш дастури.
Давлат буюртмаси — илмий тадқиқот лойиҳасини Ўзбек­ис­тон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқ­лан­маган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириш топшириғи.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling