Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Интеллектуал (ақлий муҳит) кластерлари


Download 4.21 Mb.
bet88/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Интеллектуал (ақлий муҳит) кластерлари корхоналар ҳамкорлиги эмас, балки инсонлар интеллектуал (ақлий муҳит) ҳамкорлигига асосланади. Бунда юқори интеллектга эга, таж-ри­ба-вий тадқиқот, қизиқарли инновацион лойиҳалар яратишга қодир бўлган салоҳиятли ходимлар ўзларининг билим, тажриба ва янги ғояларини алмашиши орқали субъектлар (корхоналар, таш­ки-лот­лар, фирмалар) ҳамкорлиги – кластерлашни йўлга қўяди.
Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, интеллектуал (ақлий муҳит) кластери дастлаб 1990 йилларда француз олимлари (Айдалот, Камагни ва Мелат) томонидан олиб борилган тад-қи-қот­лар натижасида қўлланилганлиги аниқланган. Юқорида таъ­кид­лан-ганидек, бундай интеллектуал кластерда инсонлар муҳим субъект сифатида ўзаро ҳамкорликка асосланиб шаклланади ҳамда бу иқтидорли ходимлар бир корхонада эмас, балки бир неча ҳар хил корхоналарда ишлашлари кластерларнинг муҳим жиҳатларидан ҳисобланади. Интеллектуал (ақлий муҳит) кластерида инсонлар ўзининг ҳамкасблари, сафдошлари, танишлари ва дўстлари билан билим, амалий тажриба алмашиш орқали ўзлари ишлаётган корхоналар фаолиятини тубдан ўзгартиришлари мумкин. Жаҳон тажрибасида бундай кластерларга мисоллар жуда кўп. Жумладан, Миланда жойлашган Емиля ва Романя фирмалари ҳамкорлиги шу типдаги кластерлашга асосланганлиги айтилган. Бунда мазкур фирмалар ходимлари вақти - вақти билан қизиқарли инновацион лойиҳаларда ўзаро ҳамкорликни фикрлар алмашинуви ҳамда муҳокамалар асосида амалга оширган. Интеллектуал кластерининг яна бир ўзига хос жиҳати бошқа кластерлар каби юқори даромад, фойда куришни ўз олдига мақсад қилиб қўймайди, балки кўпроқ тажрибавий тадқиқотлари, илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этишга, инновацияни ишлаб чиқаришга қўллашга асосланади. Шу сабабли, бу турдаги кластерлар барқарор эмас. Кўпинча бундай кластерлар ўз мақсадларига эришгандан сўнг тез тугатилиб кетишлари ҳам мумкин.
Бугунги кунда дунё амалиётида иқтисодиётни тезкор суръатлар билан ривожлантириш ҳамда соҳани чуқур биладиган билимли инсонларни интеллектуал қобилиятидан самарали фойдаланиш мақсадида бундай типдаги кластерларни кўплаб ташкил этиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Юқоридаги уч турдаги кластерларда корхоналар географик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган маҳаллий ишлаб чиқариш тар­мо­ғи сифатида бирлашади. Шу билан бирга, бундай кластерлар кўпин­ча амалиётда умумий қизиқишлар бўйича деярли кесиш-мас­ли­ги ҳам мумкин. Аммо, баъзан бир- бирига жуда яқин жойлашган корхо­наларда уларнинг ўзаро таъсирининг мавжудлиги эътироф этилган.
Бугунги жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида инновацион кластерларни энг юқори даражадаги келажак турларидан бири “ақлли” инновацион кластерлар ҳисобланади. Бундай кластерлар ­­– келажак кластерлари сифатида эътироф эти­­лади.
Ақллиинновацион кластерлар дейилганда ўзаро ҳамкор-ликнинг шундай кооперацион бирлашмаси ҳисобланадики, бунда ҳамкорликда иштирок этувчилар (интеллектуал иқтидорли инсонлар) ўзларининг ақлий интеллектуал қобилиятларидан фойдаланган ҳолда маълум бир географик ҳудудда рақамли иқтисодиётдаги “ақлли машина”, “ақлли технология” тамойилига асосланиб бир томондан рақобатчи, иккинчи томондан ҳамкор корхоналар (ташкилотлар, фирмалар)нинг маълум бир мақсад сари максимал фойда ва даромад олиш учун бирлашишига асосланади.
Рақамли иқтисодиётга мос инновацион кластерларни ташкил этишнинг иқтисодий ва ижтимоий асослари ҳамда афзалликлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • инновацион кластерларни ташкил этиш мақсадидан тортиб то уни юқори даромад олишигача бўлган барча жараёнларни инно­ва­цион янгиликлар, янги илмий тадқиқот натижаларига асос-ланиши;

  • инновацион кластерларнинг барча жараёнларида рақамли иқтисодиёт элементларининг мавжудлиги, рақамли технологиядан фойдаланганлик ҳамда оқибатда ахборот технологияларнинг эриш­ган ютуқларини кластерлаш жараёнида қўлланилиши;

  • инновацион кластерларда “фан-таълим-ишлаб чиқариш” интеграцияси талабларига мос “фан-таълим-инновация-ишлаб чиқа­риш -истеъмолчи” занжири асосида кластерлашни истеъмолчи буюртмаси асосида йўлга қўйиш;

  • инновацион кластерларда барча ҳамкорлар максимал фойда олиш ва харажатларни камайтиришга интилиши, рақобат­бардош-ликни таъминлаши билан бирга юқори ижтимоий манфаатдорликни қондиришга қаратилиши билан ҳам характерланади.




Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling