Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet91/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Инновацион сиёсат – буишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг инновацион фаолиятини интенсив амалга оширишга кўмаклашадиган тадбирлар тизимидир.
Ихтиро – бу турли соҳалардаги маҳсулотга (хусусан, қурил­ма, модда, микроорганизм штамплари, ўсимлик ва ҳай­вон­лар ҳужайраларига) ёки усулга (моддий объектлар устидан ҳа­ра­катни амалга ошириш жараёнига) тегишли техник ечим. Агар их­тиро янги бўлиб, ихтиро даражасига эга ва саноатда қўллаш мум­кин бўлса, унга ҳуқуқий муҳофаза (патент) берилади.
Ишчи орган – лойиҳаларни баҳолашда техник таъминлаш ва кўмаклашишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Ин­но­вацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар мар­кази.
Кластер – муайян йўналишда бир-бирини тўлдирадиган ва ўза­ро боғланган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг бир жой­да жам бўлиши.
Коллегиал орган –Ўзбекистон Республикаси Инновацион ри­вож­­­ланиш вазирлигининг ҳайъати.
Лойиҳанинг ижрочи ташкилоти – илмий тадқиқот лойи­ҳа­си­­ни амалга оширувчи илмий фаолият субъектлари, илмий тад­қи­қот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан шуғулланадиган бош­­қа ташкилотлар.
Маркетинг инновацияси – бу фирма томонидан марке­тинг­нинг янги услубини жорий этиш (маҳсулотнинг дизайни ва қадоқ­лаш, уни жойлаштириш, нарх белгилаш, бозорга чиқариш) агарда у фир­ма томонидан биринчи марта ишлатилаётган бўлса.Масалан, дизайн ва қадоқлаш бўйича: янгича кўриниш бериш ва кўркам­ли­ги­ни ошириш учун мебель дизайнига озгина ўзгартириш киритиш; маҳ­сулотга сифатли кўриниш бериш мақсадида косметик лосьон учун идишнинг янги дизайнини жорий этиш.
Маҳсулот инновацияси – бу янги ёки сезиларли даражада яхши­ланган товар ва хизматларни жорий этишдир. Масалан, тех­ни­ка хусусиятлари, компонент ва материаллари, ичига ўрнатилган дас­турий таъминоти, фойдаланувчи учун қулайлиги ёки бошқа функ­ционал хусусиятлари.
Мақсадли илмий тадқиқот лойиҳалари – Ўзбекистон Рес­пуб­­ликаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида белгиланган давлат сиё­­сати вазифаларининг илмий ечимини таъминлашга йўнал­тири­л­ган, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳоки­мияти органлари олдида турган ўзига хос муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган комплекс ечимларни ишлаб чиқи­ш­га қаратилган, танлов ташкил қилиш учун альтернатив лойиҳа так­лиф­ларини шакллантириш имкони чегараланган илмий тадқиқот лойиҳалари.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling