Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet90/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Илмийтадқиқот лойиҳаси фундаментал, амалий ва инно­ва­ц­ион лойиҳалар шаклида мақсад ва вазифалари, ижрочилари ва бажариш муддатлари, манбалари, воситалари (уларнинг шакл­лан­ти­риш манба­ла­ри­дан қатъи назар) илмий ва (ёки) илмий-техник натижаларни, ноу-хау ва янги технологияларни олишга қаратилган ташкилий-техник ва бош­қа зарур чора-тадбирлар мажмуи.
Илмий-техник кенгаш — Ўзбекистон Республикаси Инно­ва­цион ривожланиш вазирлиги ҳузурида илмий лойиҳаларни илмий экс­пер­тизадан ўтказиш мақсадида тегишли фан йўна­лиш­ла­ри бўйича соҳага оид олимлар, давлат бошқаруви органлари ва таш­килотларнинг юқори малакали мутахассисларидан шакл­лан­ти­рил­ган ҳамда жамо­атчилик асосида фаолият юритадиган илмий-тех­ник жамоа.
Илмий-техник сиёсат – бу миллий иқтисодиёт тар­моқ­лари­нинг илмий-техник ривожланишни қўллаб-қувватловчи тадбирлар тизи­мидир.
Илмий экспертиза – илмий тадқиқот лойиҳалари бўйича асос­лан­тирилган қарор қабул қилиш мақсадида уни ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва хулоса тайёрлашга қаратилган фаолият.
Инновация – қандайдир янги ёки сезиларли даражада яхши­ланган маҳсулот (товар, хизмат)ёки жараённи, маркетингнинг янги услубини иш амалиётида, иш жойларини ташкил қилишда ёки ташқи алоқаларда янги ташкилий услубни истеъмолга кири­тиш­дир.
Инновацион жараён – бу янги ёки сезиларли даражада ях­ши­лан­ган ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш услубини, техник жара­ёнлар, ускуналар ёки дастурий таъминотдаги сезиларли ўз­га­­ришларни жорий этишдир.
Инновацион фаолият – бу инновацияни амалга оширишга олиб келадиган ёки шу мақсад билан кўзлаб қилинган барча ил­мий, технологик, ташкилий, молиявий, тижорат, маркетинг ҳа­ра­кат­лардир. Инновацион фаолият, шунингдек, қандайдир аниқ ин­но­вац­ияни тайёрлаш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган тад­қи­қот­лар ва ишланмаларни ўз ичига олади.
Инновацион лойиҳалар – амалга ошириш муддати, инфра­тузил­маси, ижрочилари, молиялаштириш манбаи ва ҳажмига эга инно­в­ацияни яратиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган тад­қи­қот­лар.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling