Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Стартап-лойиҳа ташаббускори


Download 4.21 Mb.
bet93/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Стартап-лойиҳа ташаббускори – стартап-лойиҳани амалга оши­риш бўйича таклиф тақдим этган лойиҳа раҳбари ёки жамоа.
Тажриба-конструкторлик лойиҳаси – тажриба, констру­к­тор­­лик намуналари, асбоблар, материаллар, буюмлар ва бошқа ил­мий ишлан­маларни лойиҳалаш, тайёрлаш ва синовдан ўтказиш, ри­вож­лантириш билан боғлиқ лойиҳа.
Ташаббускор илмий тадқиқот лойиҳалари – фан ва техно­логия­ларнинг устувор йўналишларига мувофиқ илмий фаолият субъ­ектларининг ташаббуслари асосида қабул қилина­ди­ган, альтер­на­тив лойиҳа таклифлари талаб қилинмайдиган илмий тад­қиқот лойи­­ҳалари.
Ташкилий инновация – бу фирманинг иш амалиётига янги таш­­килий услубни жорий этиш.Ташкилий инновацияларга фирма бирин­чи марта фойдаланаётган иш амалиётини ташкил қилиш, иш жой­лари ёки ташқи алоқаларни ташкил этиши мумкин.
Тематик илмий тадқиқот лойиҳалари – илмий фаолиятнинг илғор йўналишлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва ижти­мо­ий соҳанинг эҳтиёжлари ва муаммоларидан келиб чиққан ҳолда дав­­лат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий дав­­лат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари асосида ишлаб чиқила­диган, молиявий ҳажми кўрсатилган, мавзу доирасида оли­на­­диган якуний маҳсулоти аниқ акс эттирилган мунтазам равиш­да эъ­лон қилинадиган, танлов асосида молиялаштириладиган ил­мий тад­қиқот лойиҳалари.
Технологик инновациялар – бу янги маҳсулот ва жар­аён­лар­ни ишлаб чиқариш ва жорий этиш, шунингдек, маҳ­су­­лот ва жа­ра­ён­­­­­ларни сезиларли такомиллаштириш; технологик жиҳат­дан янги ёки сезиларли такомиллаштирилган хизматларни иш­лаб чиқа­­риш (кўр­сатиш) усул­ларини ишлаб чиқаришга жорий этиш.
Товар белгиси – бу бирор ишлаб чиқарувчининг товар ва хиз­мат­­ларини бошқа ишлаб чиқарувчининг ўхшаш товар ва хизмат­лар­идан фарқлаш учун мўлжалланган график тасвир, ра­қам, ҳар­ф ёки сўз­ларнинг бирикмасидир.
Фойдали модель– бу мосламага тааллуқли техник ечим. Иш­лаб чиқариш воситаларининг конструктив бажарилиши ва ис­теъ­­­мол қи­лиш предметлари ҳамда уларнинг таркибий қисми фой­­дали модел­ларга киради.Агарда фойдали модель янги ва сано­ат­­да қўлланиладиган бўл­са, унга ҳуқуқий муҳофаза (патент) бери­ла­­ди.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling