Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet83/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Таянч иборалар
Инновацион лойиҳа, инновацион дастур, молиялаштириш, капитал, харажат, танлов, давлат грантлари, венчур жамғармаси, маблағ, капитал харажат,


Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Давлат инновацион дастурлари хусусида нималарни биласиз?
2. Инновацион лойиҳа нима?
3.Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини айтинг.
4.Инновацион лойиҳаларни давлат бюджетидан молиялаштириш қандай амалга оширилади?
5.Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан инновацион лойиҳаларни молиялаштириш қандай ташкил этилади?
.


18 мавзу. Иқтисодиётда инновацион кластерларни шакллантириш зарурияти
Режа
18.1. Инновацион иқтисодиётда кластерлар сиёсати, ўзига хос хусусиятлари ҳамда кластер усулларини қўллашнинг аҳамият.
18.2. Инновацион фаолиятни кластер усулини қўллаш асосида давлат томонидан бошқариш. Ўзбекистонда инновацион кластерлар ва уларни ташкил этишнинг устувор йўналишлари.
18.3. Инновацион иқтисодиётда инновацион кластерларнинг асосий турлари.


18.1. Инновацион иқтисодиётда кластерлар сиёсати, ўзига хос хусусиятлари ҳамда кластер усулларини қўллашнинг аҳамияти

Ҳозирги макроиқтисодий ривожланиш шароитида иқтисо­ди­ёт­да юқори самарадорликка эришишда инновацион кластерларнинг ало­ҳида ўрни мавжуд. Жаҳон тажрибасидан маълумки, иқтисо­диёт­нинг турли соҳаларида турли кўринишдаги кластерлар сони ошиб бор­моқ­да. Айниқса, дунёнинг ривожланган давлатларидан Америка Қўш­ма Штатларида, Буюк Британияда, Германияда, Японияда, Фран­цияда турли замонавий инновацион технологияларга асос­лан­ган кластерлар ташкил этилган.


Миллий иқтисодиётимизни ривожланишининг ҳозирги бос­қи­чида кластерларни кўпайтириш, айниқса, инновацияга асосланган клас­терларни ташкил этиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкид­лага­нидек, “Парламентимиз ... “Кооперация ва кластерлар тўғри­си­да”ги янги қонунни” тезроқ қабул қилса...”103 мамлакатимизда маз­кур соҳада режалаштирилаётган катта ишларнинг муҳим ҳуқуқий асо­си яратилар эди.
Жаҳондаги кластер мактабининг асосчиси ҳисобланган Гор­вард бизнес мактаби профессори Майкл Портер104 эътироф эти­ши­ча, кластер тушунчаси инглиз тилидаги “cluster” (тўплам, боғлам, гуруҳ) сўзидан олинган бўлиб, унга кўра “кластер – маълум бир соҳа­да фаолият кўрсатадиган географик жиҳатдан бир-бирига бо­ғ­лиқ бўлган компаниялар ва унга алоқадор ташкилотлар гуруҳидир, у умумий фаолият ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи хусусиятлар билан таснифланади”.
М.Портернинг тармоқ, минтақа, мамлакатнинг рақобат­бар­дош­лигини унинг “тегишли соҳага мансуб бўлган, географик концентрациялашган ўзаро боғлиқ компаниялар, ихтисослашган етказиб берувчилар, хизмат кўрсатиш компаниялари, бир-бирига яқин соҳаларга мансуб фирмалар ва ассоциациялашган инс­ти­тут­лари белгилайди”105 деган фикри кластернинг классик таърифи сифа­тида қўлланилади.
М.Портер концепциясига кўра, кластерни шакллантириш учун қуйидаги омиллар бўлиши талаб қилинади: чекланган географик ҳудудда барча кластер иштирокчиларининг концентрацияси; мазкур минтақада, кластерни шакллантиришга ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатишга ёрдам берадиган рақобат­ли устунликка эга бўлган етакчи компанияларнинг мавжудлиги; ишти­рок­чилар ўртасида ҳамкорликни мувофиқлаштириш.
Инновацион кластерни тузишдан мақсад бозорда биргаликда ҳаракатлар самараси ҳисобига (синергитек самара) соҳани рақо­бат­бар­дошлигини ошириш инновацион самарадорликка эришиш ҳамда янги инновацион йўналишларни ривожлантиришдан иборат бў­ла­ди. Бугунги тезкор иқтисодий ривожланишда инновацион клас­тер­лар­ни шакллантиришнинг асосий зарурияти қуйидагилар ҳисоб­ла­на­ди.
Биринчидан, хусусий корхоналар ва тармоқлар, давлат хусу­сий ҳамкорлик ташкилотлари ҳамда давлат органлари, жамоат таш­ки­лотлари билан ҳамкорликда иқтисодиёт эҳтиёжи учун муҳим зару­рий маҳсулот ишлаб чиқариш.
Иккинчидан, тегишли ҳудудда турли ресурсларни жалб этиш асосида кластер субъектларидан самарали фойдаланишнинг янги имкониятларини яратиш.
Учинчидан, “фан-таълим-ишлаб чиқариш” занжиридан клас­тер элементларидан фойдаланган ҳолда самарали фойдаланишни таш­кил этиш ва бунда фан соҳасида эришилаётган ютуқларни жадал­лик билан амалиётга жорий этиш тизимини кучайтириш.
Тўртинчидан, инновацион кластер ташкил этилган ҳудудда барча объектлар ва субъектлар рақобатбардошлигини ошириш ва янги ички имкониятларни очиб берилишига шарт-шароит яратиш.
Бешинчидан, инновацион кластер асосида юқори билим, малака ва кўникмага эга бўлган инсон ресурсларидан самарали фойда­ланиш ҳисобига янги инновацион ғояларни яратилишини кучайтириш.
Олтинчидан, мамлакатда географик жойлашув бўйича турли ҳудудлар ички имкониятларидан самарали фойдаланишга шарт-шароитлар яратиш.
Бугунги кунда республикамизда инновацияга асосланган кластерлаш сиёсатини амалга ошириш ҳамда кластер ёндашуви усулларини қўллаш асосида ушбу жараённинг ўзига хос устунликка эга бўлган хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади.
Республикамиз иқтисодиётда инновацион кластерларни шакл­лан­тириш қуйидаги янги имкониятларни яратади.
Биринчидан, фаолият соҳаси бўйича географик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган компаниялар, ташкилотлар ва корхоналарнинг юқори даромад олишлиги учун ўзаро ҳамкорлиги яратилади.
Иккинчидан, маълум бир соҳага мансуб бўлган ихтисослашган корхона ва ташкилотларнинг янги инновацион ғоялари ишлан­ма­ла­ри ҳамда тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга қўллашга эга бўли­нади.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling