Ў. К. Жалолова фалсафа фанлари номзоди, доцент
Download 88.57 Kb. Pdf ko'rish
|
1 Jalolova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахлоқий онг ва унинг элементлари.
“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 1 Ў.К. Жалолова фалсафа фанлари номзоди, доцент, ТДИУ АХЛОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАР – МАЪНАВИЯТ НЕГИЗИ Ахлоқий онг ва унинг элементлари. Ахлоқ - ўзгарувчан мураккаб ижтимоий ходиса. Ахлоқнинг моҳияти ва табиатини тушуниш учун унинг таркибий тузилиши, шаклланиши ҳамда қарор топиши қонуниятларини билмоқ лозим. Ахлоқ киши ва жамият ўртасидаги объектив ўзаро боғланишнинг маънавий ифодаси, умумий ва индивидуал манфаатларни мувофиқлаш заруратининг намоѐн бўлишидир. Шунингдек, у шахс билан жамият ўртасида юзага келадиган зиддиятларни бартараф этишнинг асосий шаклларидан биридир. Ахлоқни ҳуқуқ сингари ижтимоий қонун-қоидаларга ҳам, субъектив кўрсатмаларга ҳам киритиб бўлмайди, чунки ахлоқ индивидуалликдан ижтимоийликнинг қарор топиши усулларидан биридир. Шу сабабли ахлоқни фақат ахлоқий онгдангина иборат деб қараб бўлмайди. У ахлоқий онг, ахлоқий практика, ахлоқий муносабатлардан иборат бўлган, мантиқан мукаммал шаклий бирликка эга. Бу элементларни бир-биридан ажратиб бўлмайди, улар ўзаро боғлиқ, уларни назарий жиҳатдангина ажратиб олиш мумкин, чунки ижтимоий ҳаѐтда соф ахлоқий ҳодисалар йўқ. Шунингдек, ахлоқнинг барча элементлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлсада, нисбий мустақилдир. Ахлоқ соҳасида, унинг таркибий тузилишида энг элемент ахлоқий онгдир. Ахлоқий онг ахлоқий талабларни, меъѐрларни, қоидаларни, адолат ҳақидаги тасаввурларни шакллантирадиган қарашлар, ғоялар, фикрлар, назариялардир. Инсоннинг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари онг орқали бажарилади, аммо жамият уларни саралаб, манфаатдор бўлганларинигина юзага чиқаради. Ахлоқий онгнинг ижтимоий аҳамияти ҳам худди ана шундадир. Download 88.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling