Ў. К. Жалолова фалсафа фанлари номзоди, доцент
Download 88.57 Kb. Pdf ko'rish
|
1 Jalolova
Ахлоқий амалиёт.
Ахлоқ мазмуни ақлий ва ҳиссий лаҳзалардан, яъни ахлоқий онгдангина иборат эмас. Ахлоқий онг кишиларнинг хатти- ҳаракатларида, уларнинг амалий ҳаѐтида намоѐн бўлади. Шу сабабли ахлоқнинг иккинчи элементи ахлоқий амалиѐтдир. Ахлоқий амалиѐт –ахлоқий онг ҳодисалари, яъни мотивлар, ниятлар, дунѐқараш, ахлоқий қадр-қиммат идеаллар ва ҳ.к.ларда намоѐн бўладиган хулқни, сон-саноқсиз хатти- ҳаракатлар, алоқа муносабатларни ахлоқий мақсадларга онгли бўйсундиришдир; кишининг ижтимоий ҳаѐти турли томонларига: меҳнатга, жамоага, оилага, қариндошларга, дўст-биродарларга муносабати, фан, санъат, маданият соҳасидаги фаолияти, шунингдек, кишининг ўзи гувоҳ бўлган ѐки қатнашаѐтган кундалик ҳаѐт воқеаларига муносабати ва бошқалардир. Бошқача айтганда, ахлоқий амалиѐт амалда намоѐн бўладиган ахлоқдир. Унда шахснинг жамиятга муносабатигина эмас, балки жамиятнинг шахсга, шунингдек, шахснинг табиатга ва ўз-ўзига муносабати ҳам ўз ифодасини топади. “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 4 Ахлоқлилик, хулқ-ахлоқий амалиѐтга қараганда торроқ тушунча. Хулқ кишининг онги ва иродаси билан белгиланадиган ахлоқий хатти- ҳаракатларнинг йиғиндиси, тизимидир. Кишиларнинг ахлоқий хулқи ахлоқий бойликларни шакллантириш, жамиятнинг ахлоқий муҳитини яратишда катта роль ўйнайди. Хулққа хос хусусият, унинг бирлиги элементи хатти-ҳаракатдир. Хатти-ҳаракат, мотив кишининг ижобий ѐки салбий хислатлари намоѐн бўладиган фаолиятдир. Бошқача қилиб айтганда, хатти-ҳаракат кишининг онгли йўналтирган ва якунланган ҳаракати ѐки фаолиятидир. Хатти-ҳаракатлар тўғридан-тўғри фаолият қилишдангина иборат эмас. Улар фаолиятсизлик – сукут, пассивлик, лоқайдлик ѐки бўлмаса имо-ишора, қилиқ, оҳанг тарзидаги муносабатларда ҳам ифодаланиши мумкин. Хулқда, кишининг хатти-ҳаракатларида, унинг ички, маънавий дунѐси, фикри, туйғуси, интилишлари, адаблари акс этади. Жамиятда мавжуд бўлган ахлоқий талабларнинг ҳам ижобий, ҳам салбий кўринишлари хатти-ҳаракатда намоѐн бўлади. Ахлоқ, онг ва фаолият бирлиги тарзида, яхшилик ва ѐмонликнинг, адолат ѐки адолатсизликнинг, виждонлилик ѐки виждонсизликни намоѐн этадиган охирги ҳужайра – бу хатти-ҳаракатдир. Шу сабабли хулқ ва хатти-ҳаракатларга қараб биз ўз мулоҳазаларимизни билдира оламиз. Маълумки, бир ҳаракатнинг ўзи ҳам ѐмонлик тариқасида баҳоланиши мумкин. Албатта бундай ҳолда иккала баҳо ҳам тўғри бўлавермайди. Ахлоқий баҳолаш нотўғри субъектив бўлмаслиги учун муайян жамиятда фақат бирдан-бир мумкин бўлган ахлоқий муносабатларнинг объектив мезонига, умуминсоний характерига таянмоқ керак. У ѐки бу фаолиятни ахлоқий баҳолашда кишининг ўз ҳаракатларига субъектив муносабатини ифодалайдиган ахлоқий сабаб муҳим роль ўйнайди. Хулқнинг сабаблари ижобий ѐки салбий бўлиши мумкин. Биз таркибида эгоистик сабаблар бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни, гарчи у объектив жиҳатдан ижобий натижалар берган бўлса-да, қоралаймиз. Бирор-бир ҳаракат юксак, ахлоқий мақсадлар ва ҳар қандай эгоистик мўлжаллар «мен бундан нима наф кўраман?»дан холи амалга оширилса, бу ҳаракат ахлоқий бўлиш билан бирга гўзал ҳамдир. Айтайлик, киши балконда ўсаѐтган гулларга сув қуйди. Бу ҳаракат ахлоқий ҳам эмас, ахлоқсизлик ҳам эмас. Мабодо бу киши бемор ѐтган, гуллари қаровсиз қолган қўшнисининг гулларини суғорса, тамоман бошқа гап. Хатти- ҳаракатлар бошқа кишининг, жамиятнинг, гуруҳнинг манфаатлари билан даҳлдор бўлган чоғда ахлоқан баҳоланади. Кишиларнинг хатти-ҳаракатлари ўз- ўзидан эмас, балки ижтимоий ҳаѐтнинг бир бўлаги бўлгани учун яхшилик ѐки ѐмонлик деб баҳоланади, қадрланади. Сиртдан қараганда тўғри иш қиладиган бўлиб кўринсада, аммо бу ўзининг шуҳрати, обрўси, фойдасини кўзлаб қилинаѐтган хатти-ҳаракатларни ахлоқий деб бўлмайди. Хатти-ҳаракатларнинг ахлоқийлик даражаси онглилик, самимийлик, беғаразлик, ихтиѐрийлик, эркин танлаши билан ахлоқий қийматга эгадир. Шахснинг хулқида унинг ўз-ўзини англаши, мавжуд ижтимоий муҳитининг ахлоқий талаблари ҳақида тасаввурга эга бўлиши ҳам муҳимдир. Бироқ хулқ меъѐрлари ҳақидаги тасаввурлар, билимлар билангина кишилар “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 5 хуш ахлоқли бўлиб қолавермайди. Ахлоқ кодексини ѐдлаш билан иш битмайди, балки шу хулқ қоидаларининг чинлигига, зарурлигига чуқур ишонч бўлиш керакки, улар кишиларнинг фаолиятида, хатти-ҳаракатида ўзининг амалий ифодасини топмоғи лозим. Ҳатто «Киши бирон яхши ахлоқий хатти-ҳаракатни қилиш билан, - дея тўғри таъкидлаган эди Гегел, - у хали фазилатли хулқ воситаси унинг характеридаги доимий белгига айланган чоғдагина фазилатли бўла олади». Ахлоқий хулқнинг ҳақиқий асоси билимлар билан киши маънавий ишончининг қўшилиб кетишида ва уларнинг хатти-ҳаракатларида амалга ошувидадир. Шундай қилиб, ҳар қандай ҳатти-ҳаракат хулқ ва фаолият ахлоқий бўлавермайди. Ахлоқий амалиѐт деганимизда шахснинг бошқа кишиларга муайян муносабати ифода қилинадиган хатти-ҳаракатлар ва хулқ кўзда тутилади. Бунда албатта шахсда ижтимоий ва шахсий манфаатлар уйғунлиги, жамиятга онгли муносабатда бўлиши, хулқида ахлоқий сабаб ва ниҳоят, ахлоқий хатти-ҳаракатнинг заминида маълум даражада эркинлик, танлаш эркинлиги бўлиши лозим. Қисқаси ахлоқий амалиѐт онглилик, ижтимоийлик ва фуқороликнинг энг олий ифода мезонидир. Бу талаблар бўлмаса, умуман, ахлоқий амалиѐтнинг бўлиши мумкин эмас. «Бозор иқтисодиѐтига ўтиш босқичида ўғрилик, порахўрлик, муттаҳамлик ва бошқа ғайриахлоқий кирдикорлар билан боғлиқ бўлган турли муаммолар келиб чиқиши мумкинлиги равшан, - дейди Президентимиз И.Каримов ўзининг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш” номли асарида, - аммо бу иллатлар айрим кишиларнинг маънавий қашшоқлиги, жамият тақдирига бефарқлиги оқибатидир» Download 88.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling