Ў. К. Жалолова фалсафа фанлари номзоди, доцент
Download 88.57 Kb. Pdf ko'rish
|
1 Jalolova
Ахлоқий онгда
воқелик қонунлар сифатида эмас, балки инсоний хатти-ҳаракатларга қўйилган ижтимоий тартиб, талаблар, меъѐрлар шаклида қайд этилади. Ахлоқий онг ижтимоий ва индивидуал онгга бўлинади. Шу сабабли ахлоқий онг, бир томондан, жамият ѐки гуруҳнинг талаблари нормативларини ифодаласа, иккинчи томондан, шу талабларни англашнинг индивидуал, шахсий шакли ва уларни амалда намоѐн қилишдир. Ахлоқий онгда меъѐрлардан ташқари одат ва анъаналар муҳим тажриба ва ақл билан чамбарчас боғланиб кетади, ҳиссий тажриба бўлмаса, ақл бўм- бўш, ақл иштирок этмаган ҳиссий тажриба эса кўрдир, деб таъкидлаган эди И. Кант. В.К. Белинский таъбири билан айтганда: «Ҳиссиѐти бўлмаган ғоялар совуқ, улар нур сочади-ю, аммо иситмайди, жозиба ва ҳароратдан маҳрумдир». Ақл ҳиссиѐтларга маълум ижтимоий йўналиш беради, эмоционал ҳиссиѐтлар эса онгда ўзининг ақлий асосини топади. Ҳиссиѐтлар маълум маънода, кишидаги асосларни кучайтиради, чунки таҳлил ва баҳолаш билан боғлиқ бўлган ахлоқий жараѐнга ақлнинг таъсир этиши учун кўп вақт талаб қилинади, ахлоқий ҳиссиѐт ва туйғулар эса жуда тез таъсирланади. Киши ўз ҳаѐтини хавф остига қўйиб, бошқаларга ѐрдам бераѐтганида, сувга чўкаѐтган одамни қутқараѐтганида, ѐнаѐтган уйдан болани олиб чиқиш “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 2 пайтида ижтимоий муаммолар ҳақида ўйламайди, мулоҳаза қилиб ўтирмайди, бирор-бир манфаатни кўзламайди. Бундай шароитда одам тезлик билан ҳиссиѐт ва туйғулар таъсирида ҳаракат қилади. Унинг рухиятида тўпланган тажриба фаол тарзда активлашади, кишини фаолиятга ундайдиган куч сифатида намоѐн бўлади. Инсон ҳаѐтида туйғу ва ҳиссиѐтларнинг аҳамияти катта. Биз бошимиздан кечирган, ҳис қилган барча нарса қалбимизда из қолдиради, хотирамиздан сира чиқмайди. Маълум бир руҳий кўтаринкилик, ҳис- туйғуларсиз фаолият, ижод, қаҳрамонона ишларнинг бўлиши мумкин эмас. Гегел айтганидек, оламда бирор-бир улуғворлик эҳтироссиз воқе бўлган эмас. Инсоний ҳис-туйғуларсиз ҳақиқатни очиш ҳам мумкин эмас. Демак, туйғуларсиз ҳақиқий ахлоқий улуғворлик ҳам йўқ ва бўлмайди ҳам. Аммо ҳис-туйғулар маълум даражада хатти-ҳаракатнинг аҳамиятини белгилагани билан, ҳамиша ҳам хулқнинг доимий сабабчиси бўла олмайди. Гарчи киши ижтимоий ҳаѐтдаги қатор ҳодисаларнинг бевосита таъсиридан тўғри хатти-ҳаракат қилишга, масалан, ижтимоий манфаатларни шахсий манфаатлардан юқори қўйишга тайѐр туришга олиб келиши мумкин, албатта, лекин у бутун шароитни таҳлил қилиб кўрмаган бўлса, унда қатъий маслак, ишонч, эътиқод бўлмаса, унинг бу хатти-ҳаракати тасодифий жўшқинлик демасдан бўлмайди. Шу сабабли ахлоқий онгнинг марказий элементи кишида маълум ҳаѐт шароитлари ва тарбия таъсирида қарор топган қатъий билимлар ва ахлоқий тартиб-қоидаларга нисбатан барқарор эмоционал муносабатдан иборат бўлган ишончдир. Ишонч хулқ меъѐрини субъектив қабул қилиш бўлиб, киши намуна оладиган ахлоқ тамойилларининг тўғрилиги ва адолатли эканлигига амин бўлишлигидир. Аммо ахлоқий ишончнинг ўзига хос томонлари шу билан чекланмайди, чунки бу томон фақатгина ахлоқий заруратни ақлан тушунишгинадир. Ахлоқий талабларнинг ҳаққонийлигини англашгина эмас, балки у ѐки бу ахлоқий дастурларга риоя қилиш учун тўла тайѐрликни билдиради. Шунинг учун, ахлоқий ишонч шахснинг фаолият йўналишини, унинг мақсадга интилиши, хулқнинг яширин мотивлари тузилмасини ҳамда унинг умумий нуқтаи назарини, ҳаѐтдаги ўринини, яшаш маъносини белгилайди. Ахлоқий ишонч ўзида рационал ва эмоционал томонларни ифодалаб, турғунлик беради, шахснинг ахлоқан «зангламаслигига» кафолат яратади, киши ҳар қандай қийин шароитларда ҳам ўз тамойилларидан қайтмаслигини англатади. Ахлоқий онгнинг ўзига хос ва айни пайтда энг муҳим элементи шахснинг ахлоқий сифатларидир. Кишиларнинг ахлоқий сифатлари, яъни фазилатлари ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий сабаблар билан изоҳланади. Ҳар бир даврда асосий ахлоқий сифатлар ҳукмрон идеолигиянинг, мафкуранинг умумий йўналиши билан белгиланади. Бироқ ахлоқ идеологиядан, мафкурадан ўзининг умуминсоний, миллий хусусиятлари билан ажралиб туради. Ахлоқий сифатлар ижобий ва салбий бўлади. Ижобий ахлоқий сифатларга, биз буни фазилатлар деб ҳам юритамиз, масалан, меҳнатсеварлик, камтарлик, хушмуомалалик, эзгулик, самимият, инсоф, андиша, ҳаѐ сингарилар киради. Бу бизнинг ахлоқий қадриятларимиздир. Салбий сифатларга, буни иллатлар дейишимиз ҳам мумкин, масалан, хоинлик, порахўрлик, иккиюзламачилик, лаганбардорлик, “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 3 ҳасад, дағаллик, иродасизлик, мунофиқлик, шахсиятпараслик, худбинлик, мансабпараслик кабилар киради. Ахлоқий сифатлар ҳақидаги тушунчалар бошқа жамият ҳодисалари каби тарих давомида ўзгариб, ривожланиб, сайқалланиб боради. Масалан, ижтимоий ҳаѐтнинг ҳамма соҳаларига дин, черков ҳукмронлик қилган ўрта асрларда – эътиқод, умид ва муҳаббат, яъни худога эътиқод, унинг шафқатига умид ва унга муҳаббат асосий фазилатлар, деб ҳисобланган. Ҳозир она-юртимиз мустақиллик ва демократик йўлдан бориб, бозор иқтисодий шароитида ҳаѐт кечирар экан, айниқса, ватанпарварлик, миллий ғурур фазилатларини тадбиркорлик, ўзаро манфаатдорлик, ҳамкорлик, сабр-тоқат, осойишталик, қаноатлилик фазилатлари билан уйғунлаштириб боришни тақозо этмоқда. Мураккаб иқтисодий шароит чигалликларини ечишда ахлоқий баркамоллик, миллий урф-одатларимиздан маънавий юксаклик, маданий-маърифий меросимиз таъсир этмасдан қолмайди, албатта. Президентимиз И. Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1-мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, «Маънавият тарбиянинг энг таъсирчан қуроли экан, ундан оқилона фойдаланиш болаларимизни ватанпарварлик, ростгўйлик, ҳақсеварликка ўргатиш керак бўлади. Аслини олганда, ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи шунчаки, салом-алик, хуш муомиладангина иборат эмас. Ахлоқ – бу аввало инсоф-адолат туйғуси, имон, ҳалоллик дегани». Қадимги аждодларимиз комил инсон ҳақида бутун бир ахлоқий талаблар мажмуасини, замонавий тилда айтганда, шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиққанлар. Киши қалбида ҳаромдан ҳазар, нопокликни, адолатсизликка нисбатан муросасиз исѐни бўлиши керак. Шундай одамгина лафзини сақлайди, бировнинг ҳаққига хиѐнат қилмайди, садоқатли бўлади, Ватан, халқ учун жонини фидо этишга ҳам ўзини аямайди. Бунинг акси ўлароқ, ѐлғончи, ваъдабоз кишида ватанпарварлик туйғуси бўлмайди. Манфаатпарастлик йўлида қилган ҳар бир қинғир иш, у қанчалик баландпарвоз таъриф-тавсифларга ўралмасин, фатволар тўқиб чиқарилмасин, барибир Ватанга ҳиѐнатдир. Download 88.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling