Ў. К. Жалолова фалсафа фанлари номзоди, доцент


Download 88.57 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana31.01.2024
Hajmi88.57 Kb.
#1829262
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Jalolova

Ахлоқий муносабатлар.
Ахлоқнинг учинчи элементи ахлоқий 
муносабатлардир. Ахлоқий муносабатлар – ижтимоий муносабатларнинг 
таркибий қисмидир. Ижтимоий муносабатларнинг ҳар қандай тури сингари, 
ахлоқий муносабатлар ҳам ахлоқ меъѐрлари билан чекланган, шахс ва жамият, 
кишилар ўртасида алоқалар, боғланишлар тарзида мавжуд. Шунга асосан 
ахлоқий муносабатлар ўз шаклига кўра эпизодлик, яъни ҳалокатга учраган 
одамга ѐрдам кўрсатиш ва турғун, яъни оила, жамоа, гуруҳ, маҳалладаги 
одамлар билан бўлган муносабат турларига бўлинади. Аммо ахлоқий 
муносабатлар бу фақат алоқалар, боғланишлардангина иборат бўлмай, айни 
пайтда меъѐрий асосга эга бўлган ўзаро таъсирни кишининг бошқа одамлар 
жамият олдидаги бурчларини ҳам ўз ичига олади. 
Ахлоқий муносабатлар, одатда дастлаб стихияли, моддий муносабатлар 
асосида шакллана бошлайди. Сўнгра эса тараққий қилиб моддий 
муносабатлардан ажралиб чиқиб, мафкуравий, ғоявий, маънавий муносабатлар 
соҳасига кира боради. Ахлоқий муносабатлар кишиларнинг иродасидан 
ташқари пайдо бўлиб, ахлоқ меъѐрларининг қарор топиши, жамоатчилик 
томонидан қўллаб-қувватланиши жараѐнида, албатта, кишилар онги орқали 
ўтади. 
Ахлоқий муносабатлар ўз мазмунига кўра ѐ бошқарув ѐки қўриқлов 
вазифаларини бажаради. Бошқарувчи ахлоқий муносабатлар муайян 
жамиятнинг меъѐрлари талабларига мувофиқ ҳолда юзага келади, улар 


“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 

мажбурийлик вазифаларига даҳлдордир. Қўриқловчи ахлоқий муносабатлар шу 
меъѐрларни бузувчи хатти-ҳаракатлар юз бериши натижасида пайдо бўлади ва 
ижтимоий таъсир чораларини амалга оширишни таъминлайди. Демак, ахлоқий 
муносабатларнинг субъекти якка шахслар, гуруҳлар, оила, жамоа, давлатлар ва 
ҳ.к. бўлсин барибир ҳамиша одамлардир. Фақат одамлар ва ижтимоий 
ҳодисаларгина эмас, балки табиат ва унинг элементлари ҳам ахлоқий 
муносабаталарнинг объекти бўла олади. 
Ахлоқий муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг бошқа турларидан 
фарқ қилиб, ҳамиша ва ҳамма жойда ахлоқий меъѐрлар, баҳолар таъсири 
кўриниб туради. Улар ахлоқий фаолият, хулқ, хатти-ҳаракатларда, атрофдаги 
ижтимоий борлиққа нисбатан ахлоқий таъсир кўрсатишда юзага келади. 
Ахлоқий муносабатларнинг баҳоловчи характери билан бирга императив, 
йўналтирувчи характерга эгалиги ҳам унинг ўзига хос белгисидир. Ахлоқий 
муносабатларда, кишиларнинг фаолияти ва хатти-ҳаракатлари, улар 
муносабатларининг ахлоқий-амалий ифодаси сифатида асосий ўрин тутади. 
Айни пайтда ахлоқий муносабатлар бошқа ижтимоий муносабатлар сингари 
мустақилдир. 
Шундай қилиб, 
ахлоқий муносабатлар ахлоқнинг элементи сифатида, 
бирлигидан, ижтимоий муносабатларнинг бошқа турлари билан, иккинчидан, 
мураккаб бир бутунликни ташкил этадиган ахлоқнинг бошқа элементлари 
билан чамбарчас боғлиқ. Ахлоқнинг элементлари ахлоқий онг, ахлоқий 
амалиѐт, ахлоқий муносабатлар ахлоқнинг элементлари сифатида бир-бирлари 
билан чирмашиб кетади.
Масалан, ахлоқий фаолият ва ахлоқий муносабатлар ижтимоий ҳаѐтнинг 
ўзига хос томонлари сифатида ахлоқий онг предметидир. Ахлоқий фаолият 
киши томонидан ўз амалиѐтининг мазмуни ва мақсадларини ахлоқий жиҳатдан 
англаши туфайли юзага келади. Ахлоқий муносабатларнинг кишилар 
фаолиятини тартибга солувчи бошқа усуллардан ажратиб олиш қийин бўлганда 
ахлоқий онг, ѐрдамга келади. Ўз навбатида, ахлоқий муносабатлар хулқнинг 
ахлоқий шарт-шароит ва аҳамияти нуқтаи назаридан олинган кўринишларидан 
бошқа нарса эмас. Ахлоқий муносабатлар меъѐрларни қўллаб-қувватлаш ва 
ижро этишнинг ижтимоий механизми бўлиб, ҳамиша меъѐрларни 
шакллантириш, ривожлантириш, сақлаш ва кейинги авлодларга қолдириш 
жараѐнларини 
мужассамлантирган 
бўлади. 
Ахлоқий 
меъѐрларнинг 
таъсирчанлиги ҳаѐтбаҳш кучининг мезони ахлоқий муносабатларнинг 
ифодасидир. Ахлоқ меъѐрлари ўз натижалари – ахлоқий муносабатлардан 
ташқари мавжуд бўлганда эди, ўзининг ижтимоий аҳамиятини йўқотган бўлар 
эди. Шундай қилиб, ахлоқнинг барча томонлари бир-бирини тақозо этади ва 
бир-бирини белгилайди. 
Аммо ахлоқнинг барча томонлари мустаҳкам бўлиши улардаги 
фарқларни, зиддиятларни ҳам йўққа чиқармайди. Масалан, ахлоқий 
муносабатлар ахлоқий онг синовдан ўтказган хулқ меъѐрларининг амалиѐтда 
мустаҳкамланиш шакли бўлиб, мавжуд ходиса тариқасида намоѐн бўлади. 
Ахлоқий онг эса фақатгина мавжуд ахлоқий ҳодисаларнигина эмас, балки 
лозим бўлган ҳодисаларни ҳам ифодалайди. Худди шу сабабли улар бир-бирига 



Download 88.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling