8
ишлатилган. Шунингдек, дала кузатув ишларида анъанавий қидирув
усуллари ўтказилиб объектлар бўйича геологик
кесмаларда намуналар
олинган ва уларнинг геокимёвий таркибини аниқлашда лаборатория
таҳлиллари
(ярим
миқдорий
спектрал
таҳлил)
натижаларидан
фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чирчиқ ҳавзасининг қуйи ва ўрта оқими объектларида тўртламчи давр
лёссимон жинслар ва улар кесимидаги тупроқларини
магнит хусусиятлари
аниқланган;
геологик кесимдаги лёссимон жинсларни ва тупроқларни магнит
хусусияти қийматлари кескин ўзгариши, уларнинг тупроқдаги
комплекс
физик-кимёвий ва кимёвий жараён билан боғлиқлиги аниқланган;
магнит хусусияти кўрсаткичлари ёрдамида, тупроқларни вақт давомида
ўзгарганлик даражасини аниқловчи белгилари ва диагностика қилиш
усуллари ишлаб чиқилган;
геологик кесимларидаги лёссимон жинсларни ва ёпиқ қатламларини
вақт давомида ўзгарганлигини аниқлаш учун магнит қовушқоқлик
кўрсаткичи асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: