№ Муаллиф Мақола номи
-жадвал Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг таҳлили ва прогноз кўрсаткичлари
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
4-жадвал
Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг таҳлили ва прогноз кўрсаткичлари 8 Кўрсаткич номлари Кўрсаткичлар усул Прогноз кўрсаткичлари 2011 йил 2012 йил 2013 йил 2014 йил 2015 йил 2019 йил 2020 йил 2021 йил 2022 йил 2023 йил Иқтисодий ўсиш ва унга омиллар қўшган ҳиссаси Иқтисодий ўсиш 100 100 100 100 100 1 100 100 100 100 100 2 3 Капиталнинг иқтисодий ўсишдаги улуши 22,9 32,9 28,8 30,9 31,6 1 31,9 31,9 32,6 32,6 32,7 2 32,0 32,6 32,7 33,0 32,9 3 33,6 33,5 34,0 33,9 34,5 Меҳнатнинг иқтисодий ўсишдаги улуши 22,9 24,4 23,8 22,2 24,0 1 23,8 23,7 23,4 23,2 23,0 2 23,1 22,5 22,1 21,8 21,7 3 22,1 22,1 21,8 21,5 20,3 Омиллар ялпи унумдорлиги (ТFР) 54,6 43,2 47,6 46,0 44,4 1 44,3 44,4 44,1 44,2 44,2 2 44,9 44,9 45,2 45,2 45,4 3 44,3 44,4 44,2 44,6 45,2 Асосий капиталга киритилган инвестициялар даражаси Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши 22,8 23,6 23,2 23,3 23,8 1 23,4 23,4 23,5 23,8 24,0 2 23,8 23,8 24 24,3 24,5 3 25,1 25,4 25,8 26,0 26,0 Хорижий Инвестицияларнинг ялпи инвестициялардаги улуши 21,5 20,4 20,3 20,2 20,1 1 20,2 20,2 20,5 20,8 21,5 2 21,6 21,8 22,2 22,5 23,0 3 23,0 23,8 24,0 24,5 25,0 Иқтисодий ўсиш сифатининг самарадорлик кўрсаткичлари Иқтисодий ўсишнинг капитал сиғими (ICOR) 2,8 2,9 2,9 2,9 3,0 1 3,0 3,0 3,0 3,0 3,0 2 2,9 2,8 2,8 2,8 2,8 3 2,8 2,9 2,9 2,8 2,7 Иқтисодий ўсишнинг меҳнат салмоғи 10,6 8,4 7,6 7,8 9,5 1 9,9 9,9 9,8 9,6 9,6 2 9,3 8,9 8,8 8,7 8,6 3 8,4 8,4 8,2 8,0 7,6 Капитал қайтими 4,4 4,2 4,3 4,3 4,2 1 4,2 4,2 4,3 4,3 4,5 2 4,7 4,8 5,1 5,1 5,3 3 5,8 5,8 6,0 6,0 6,3 Ушбу усулнинг камчиликлари сифатида хорижий ва маҳаллий инвестицияларнинг қўшилган қиймат яратувчи тармоқларга ҳамда қишлоқ хўжалигига йўналтирилган улушининг кўпайиши натижасида ялпи талаб ўсиши ҳисобига инфляция ортиши мумкинлигини қайд этиш лозим. 8 Жадвал Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг маълумотлари, У.Мадрахимов илмий ишлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди. Н.П. Қора боев , Ш.Р. Ха мд а мов ЎЗБЕКИСТОНДА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ 75 www.uzbridge.eyuf.uz Фаол ривожланиш усули (3-усул). Ушбу усул аввалги усул (2-усул)дан фарқли равишда, нодавлат сектори улушининг кескин ортиши ҳамда маҳаллий инновацион тизимнинг кенгайишига асосланади. Мазкур ривожланиш усули замирида жаҳон иқтисодиётининг жадал ривожланиши ҳисобига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларга бўлган талаб ортади. Жаҳонда нефт-газ ва хомашёларга бўлган талаб ва улар баҳосининг ўсиши кузатилади. Натижада, хорижий инвестицияларнинг ушбу соҳаларга янада кўпроқ йўналтирилиши ҳисобига қўшилган қиймат яратувчи тармоқларга нисбатан мазкур соҳаларда самарадорликнинг тез ўсиши мумкинлиги усулнинг салбий жиҳатидир. Тадқиқот натижалари муҳокамаси Юқоридаги усуллар ичида миллий иқтисодиётимиз учун мақбули 2- усул бўлиб, мазкур усул асосида ривожланиш учун бугунги кунда модернизация жараёнларини изчил давом эттириш лозим. Модернизация жараёни одатда иқтисодий нуқтаи назардан капитални янгилашни англатади. Бу ўз навбатида, инвестициянинг асбоб-ускуна ва машиналарга йўналтирилган қисми билан боғлиқдир. Машина ва асбоб-ускуналарга йўналтирилаётган инвестициялар улушини ошириш учун қуйидагиларни таклиф этамиз: давлат мақсадли инвестицияларининг ушбу соҳага йўналтирилган қисмини кўпайтириш; корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестициялар улушини ошириш; хорижий инвестицияларни ушбу йўналишга сарфланаётган қисмини ошириш бўйича чора-тадбирларни кенгайтириш; қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга қаратилган меъёрий ҳужжатлар базасини кенгайтириш асосида корхоналар молиявий имкониятларини ошириш. Юқоридагилар ўз навбатида, барқарор ўсиш давомийлиги ва сифатини янада оширишга хизмат қилади. Мазкур тадбирлар самарадорлиги давлатнинг макроиқтисодий сиёсатига бевосита боғлиқдир. Ўзбекистонда бюджет-солиқ сиёсати орқали иқтисодий ўсиш сифатини янада ошириш учун давлат харажатларини кенгайтириш асосида ялпи талабни рағбатлантириш лозим. Жумладан, қуйидаги тадбирларга харажатларни ошириш мақсадга мувофиқдир: илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантиришга; информацион инфратузилмани ривожлантириш асосида кадрлар малакасини ошириш ва интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтиришга; ижтимоий инфратузилмани такомиллаштиришга; кичик бизнес фаолиятига минтақалар хусусиятидан келиб чиқиб молиявий имтиёзлар беришга; қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга. Зеро, давлат бюджети мақсадли харажатларининг ортиши ялпи талабнинг ўсишига олиб келади. Бу эса, ишлаб чиқариш соҳасига бўлган талабнинг ортиши ва улар томонидан таклифни, яъни якуний товар ва хизматлар яратишнинг ўсишига олиб келади. Мазкур жараён самарадорлигини таъминлаш учун иқтисодиётда монетизация даражасини ошириш, пул таклифини кенгайтиришга қаратилган монетар сиёсат юритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Download 2.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling