Ў збекистон республикаси олий таълим,фан ва инноватсиялар вазирлиги


Download 138.02 Kb.
bet3/8
Sana24.04.2023
Hajmi138.02 Kb.
#1394073
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШdocx Фаррух

Биринчидан, ижтимоий-маданий хизматларнинг ўз ички ривожланиш мантиқи бор, яъни кенг кўламда ўзини қайта тиклаш хусусиятига эга. Халқнинг ижтимоий-маданий ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, ижтимоий-маданий соҳадаги кейинги тараққиёт имкониятлари шунчалик кўп бўлади. Одамларнинг ижтимоий-маданий эҳтиёжлари моддий эҳтиёжлардан фарқ қилиб, тўйиниш чегарасига эга эмас. Шу билан бирга, инсон эҳтиёжлари тизимида ижтимоий-маданий эҳтиёжлар шахснинг ривожланиши ва ўзини намоён қилишда алоҳида муҳим рол ўйнайди.
Иккинчидан, таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш хизмат соҳасининг алоҳида тармоғини ифодалайди. Моддий ишлаб чиқаришга қиёсан бу соҳадаги меҳнат унумдорлиги доимо орқада қолиш тенденциясига эга. Бунинг сабаби, хизмат соҳасида инсон меҳнатини техника билан алмаштириш имконияти анча чекланган, чунки шифокорлар, ўқитувчилар ва маданият соҳаси ходимларининг меҳнати ижодий ҳисобланади ҳамда субъектнинг субъект билан бевосита алоқада бўлишини тақозо этганлиги учун ҳам уни қатъий регламентлаш мумкин эмас. Техник воситалар ижтимоий-маданий соҳа ходимларининг ижодий имкониятларини ошириб, хизмат кўрсатиш сифатини оширади холос.
Хизматлар ишлаб чиқариш сермеҳнатлилиги ва иш ҳақи сарфлар улушининг юқорилиги билан ажралиб туради. Ижтимоий хизматлар қийматида иш ҳақи улушининг юқорилиги ижтимоий-маданий комплекс ходимлари меҳнатининг мураккаблиги ва улар иш ҳақининг ўсиши саноат соҳасидаги ишлаб чиқариш унумдорлиги ўсишига боғлиқлиги каби омиллар билан белгиланади. Демак, замонавий иқтисодий ривожланиш хизмат соҳасидаги бандлик улушининг ортиб бориши ва ялпи ички маҳсулотда унинг салмоғи ортиши билан ифодаланади.
Учинчидан, хизмат соҳасини, жумладан, ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш демографик, техноген ва экологик омиллар таъсири остида бўлади. Кўпгина ривожланган мамлакатларда пенсия ёшидаги аҳоли салмоғининг ортиши тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш харажатларини кўпайтиришга олиб келади. Атроф-муҳитнинг ёмонлашуви аҳоли соғлиғига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш сарфларини оширишга сабаб бўлади. Техник жараённинг инсон организмига салбий таъсирини доимо ҳам йўққа чиқариб бўлмайди. Кўпинча, меҳнат шарт-шароитларининг номақбул санитария-гигиена ҳолатлари юзага келади. Ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва касбий касалланиш ҳолатларини тўла истисно қилиб бўлмайди.
Ривожланган мамлакатларда ижтимоий-маданий соҳа тармоқларини бюджетдан молиялаш қийинчиликлари кейинги ўн йилликда уларни бартараф этишга тубдан фарқ қилувчи икки ёндашувни келтириб чиқарди. Ёндашувлардан бири ноконсерватив концепцияга ҳамда жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида давлатнинг ролини минималлаштиришга асосланади ва бундай молиявий таназзулдан чиқишда фақат ўз-узини бошқаришнинг бозор имкониятларини назарда тутади. Неоконсервативлар ижтимоий давлат ролини чеклашни маъқуллаб, ижтимоийдан кўра иқтисодий томонга урғу берадилар. Улар воситани мақсадга айлантириб, ҳозирги жамиятнинг асосий вазифаси сифатидаги инсонни ривожлантириш ва унинг эҳтиёжларини иккинчи ўринга қўядилар.
Иқтисодиётни чуқур таркибий қайта қуриш билан боғлиқ ҳозирги босқичнинг характерли хусусияти ривожланган мамлакатлар учун жамият меҳнат потенциалидан фойдаланиш даражасининг кўрсаткичи ҳисобланадиган ишсизликнинг сезиларли ўсиши тенденцияси бўлиб қолмоқда.
Кейинги йилларда деярли барча ривожланган мамлакатларда ишсизлик суръатининг ўсиши уларда иқтисодий ривожланиш босқичининг юқорида айтилган хусусиятидан эмас, балки иқтисодий ўсиш суръатлари пасайган шароитларда ижтимоий харажатлар ўсишининг номувофиқлиги туфайли ҳамдир. Натижада давлат бюджети камомади кўпайиб, инфляция ўсган. Ўз навбатида бунга қўшимча сифатида иш кучининг қимматлашуви содир бўлиб, янги иш жойларининг сони камайган ва ишсизлик ўсган.
Ижтимоий давлат ривожланиши, хусусан, ижтимоий харажатларни молиялаш инқирозида ифодаланган таназзул ҳодисаларини ривожланган бозор механизмларининг мослашувчанлиги анча юмшатди. Шу билан бирга, мазкур мамлакатлар ривожланишининг бу мураккаб босқичида ижтимоий шериклар томонларнинг муносабатларини тўғрилаш зарурлиги юзага келди.
жадвал

Download 138.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling