Ў збекистон республикаси олий таълим,фан ва инноватсиялар вазирлиги


Европа мамлакатларида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш


Download 138.02 Kb.
bet5/8
Sana24.04.2023
Hajmi138.02 Kb.
#1394073
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШdocx Фаррух

2.Европа мамлакатларида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
Давлат ижтимоий муҳофазалаш тизими Шимолий Европа давлатларида, айниқса Швецияда анчагина ривожланган. Аксинча, АҚШда давлат фақат минимал ижтимоий муҳофазани таъминлайди, бундан ортиғига инсоннинг ўзи эришиши лозим, чунки ҳар бир киши ўз ҳаёти ва келажаги учун ўзи жавобгар.
Ривожланган давлатларнинг ижтимоий муҳофазалаш соҳаси учун умумий бўлган тенденция шундаки, бу давлатларда ижтимоий жамғармаларга бадаллар корхона ёки меҳнаткашлар томонидан тўланади (Финляндияда фақат корхоналар тўласа, Германия, Нидерландия, Францияда асосий оғирлик меҳнаткашлар гарданида). Олинадиган ёрдам миқдоридаги фарқ сезиларли даражада. Имтиёзлардан фойдаланишда умумий тенглик ҳуқуқи Шимолий Европа давлатлари, Нидерландияда амал қилади. Бельгия, Германия, Францияда нафақа ва ёрдам миқдори тўланган бадаллар салмоғига қараб белгиланса, АҚШ ва Канадада нафақалар муҳтожлик даражасига қараб тўланади.
Ижтимоий давлат ривожланиши, хусусан, ижтимоий харажатларни молиялаш инқирозида ифодаланган таназзул ҳодисаларини ривожланган бозор механизмларининг мослашувчанлиги анча юмшатди. Шу билан бирга, мазкур мамлакатлар ривожланишининг бу мураккаб босқичида ижтимоий шериклар томонларнинг муносабатларини тўғрилаш зарурлиги юзага келди.
Иқтисодиётни таркибий қайта қуриш шароитида давлат касаба уюшмалари билан ўзаро муносабатни шу давр учун характерли бўлган ўзига хос шаклларда амалга ошириши керак. Ижтимоий сиёсат соҳасида диққатга молик йўналишлардан бири оилаларни қўллаб-қувватлаш ва оилавий нафақалардир. Европа Иттифоқига кирувчи давлатлар орасида аҳолини ижтимоий муҳофазалаш Бельгияда яхшироқ ташкил этилган. Айни шу давлат ишчиларнинг иш ҳақларига нисбатан оилавий нафақалар салмоғи бўйича биринчи ўринда туради. Икки ва уч фарзандли оилалар учун у мос равишда 13,7% ва 25,7%ни ташкил этади, Германияда бу нисбатлар 3,0% ва 5,8%га тенг. Бельгияда болали оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир неча қонуний актлар амал қилмоқда, уларнинг мақсади «ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳиссасидан қатъи назар ҳар бир инсонга ижтимоий муҳофаза ва минимал кафолатланган даромадни таъминлашдир».
Ҳозирги вақтда оилаларни қўллаб-қувватлаш сиёсати оилавий нафақаларни кўзда тутади, биринчи фарзанд туғилгандан бошлаб шундай нафақалар тўлаб борилади. Нафақалар миқдори ота-оналарнинг профессионал мақоми, оиладаги болалар сони, туғилган фарзанднинг оилада нечанчи эканига боғлиқ. Бола 18 ёшга тўлгунча, талабалар эса 25 ёшга тўлгунча нафақа тўланади.
Болали оилалар, шунингдек, солиқ имтиёзларига ҳам эга, масалан, қарамоғидаги болалар сонига қараб солиққа тортилмайдиган даромад миқдорини ошириш транспортдан, уй-жойдан фойдаланиш, ҳарбий хизматга чиқариш бўйича. Оналикни муҳофаза қилиш ва болалар муассасалари институти ташкил этилган, энагалар ва тарбиячилар хизмати, оилаларга ёрдам кўрсатиш хусусий хизматлари шакллантирилган.
Австрияда ҳам оилаларга ёрдам кўрсатиш тизими анча ривожланган. Бу ерда мазкур масала Оналик акти ва Ота-оналар таътили тўғрисидаги актлар билан тартибга солинади. Болалар нафақалари сони бир талай. Масалан, ота-оналар таътили давридаги нафақа, фарзанд туғилиши билан боғлиқ нафақа, туғишдан кейинги давр учун нафақа (фарзанд 12 ёшга тўлгунча), болаларни парваришлаш учун маҳаллий нафақалар. Бу давлатларда болали оналар учун солиқ имтиёзлари тизими мукаммал тузилган.
Фарзанд вояга етгунга қадар унинг парвариши, таълим олиши ва бошқалар учун сарфланадиган харажатларни давлат томонидан қисман компенсациялаб туриш учун ота-оналарга ажратиладиган болалар нафақаси кўпгина хорижий давлатларда оилавий нафақалар сирасига киритилиб, кўпроқ ота-оналик нафақалари деб юритилади. Болалар нафақаси жаҳоннинг барча давлатларида ҳам мавжуд эмас. Осиё, айниқса, Африкадаги аксарият давлатларда болали оилаларни ижтимоий муҳофазалаш тизими етарлича шаклланмагани боис бундай нафақалар берилмайди.
Ривожланган ғарб давлатларида болалар нафақаси асосан вояга етмаган фарзандлари бор оилалар учун ажратилади. Бу нафақа Франция, Буюк Британия, Швеция каби давлатларда 16 ёшгача фарзанди бўлган оилаларга берилса, Бельгияда фарзанд 14 ёшга етгач, тўхтатилади. Аксарият хориж давлатларида бизда яқиндагина жорий этилган болалар нафақасини фақат муҳтож оилаларга тўлаш тамойили илгаридан мавжуд, яъни болаларга нафақа белгилашдан олдин оиланинг шу нафақага қай даражада муҳтож ёки муҳтож эмаслиги аниқланади. Масалан, Буюк Британияда даставвал, оиланинг даромадлари текширувдан ўтказилади, агар оиланинг даромадлари яшаш минимумидан юқори бўлса, нафақа белгиланмайди. Бундан ташқари, ушбу нафақа олиш учун мурожаат қилган оила сўнгги икки йил ичида камида олти ой мамлакатда истиқомат қилган бўлиши керак.
Франциянинг болаларга нафақа тўлаш механизми ўзига хослиги билан ажралиб туради. Болалар нафақаси асосан тадбиркорлар ва якка тартибдаги меҳнат билан шуғулланувчиларнинг даромадларидан тўланадиган фоизлик суғурта бадаллари ҳисобига таркиб топадиган маблағлардан тўланади. Нафақа олиш учун оилада камида иккита фарзанд бўлиши лозим. Агар фарзанд даволаниш, ўқиш ва бошқа сабаблар билан
3 ой Франциядан ташқарида бўлса, нафақа тўхтатилади.
Нафақа миқдори:
2 фарзанд учун- иш ҳақининг 32,2%, 3 нафари учун- 27,3%, 5 нафар фарзанд учун- 115,0% га тенг.
Канадада нафақалар солиқ имтиёзлари билан алмаштирилган, яъни фарзанди бор ота-оналар камроқ солиқ тўлайдилар.
Швецияда кўп болалаи оилаларга махсус нафақа тўланади. Аммо фарзандлар бошқа-бошқа никоҳлардан бўлмаслиги шарт. Бундан ташқари, агар ота алимент тўлашга қодир бўлмаса ёки кам миқдорда тўласа, қўшимча алимент нафақалари тўланади.


Download 138.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling