Ў збекистон республикаси олий таълим,фан ва инноватсиялар вазирлиги


Иқтисодий ривожланган мамлакатлардаги ишсизлик даражаси динамикаси


Download 138.02 Kb.
bet4/8
Sana24.04.2023
Hajmi138.02 Kb.
#1394073
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШdocx Фаррух

Иқтисодий ривожланган мамлакатлардаги ишсизлик даражаси динамикаси

Мамлакатлар

2018

2019

2020

2021

АҚШ

5,0

7,2

5,5

6,3

Япония

1,2

2,3

4,1

5,9

ГФР

1,6

3,1

6,2

8,4

Франция

2,5

6,3

8,9

12,3

Буюк Британия

2,4

6,1

5,9

9,6

Швеция

1,2

1,6

1,5

7,6

Манба: ОЕСД: Economic Outluk. June 2021
Иқтисодиётни таркибий қайта қуриш шароитида давлат касаба уюшмалари билан ўзаро муносабатни шу давр учун характерли бўлган ўзига хос шаклларда амалга ошириши керак. Масалан, давлатнинг иқтисодий модернизацияга йўналтирилган сиёсати касаба уюшмалари томонидан сезиларли ён берилиши зарурлигини ва айни пайтда улар иқтисодиётининг амалга оширилаётган таркибий қайта қуришга қушилишларини ҳам назарда тутади. Бундан ташқари, юзага келган иқтисодий вазият нафақат давлат, корхоналар балки касаба уюшмалари ўртасида қарор топган ижтимоий шериклик муносабатларига ҳам салбий таъсир қилади. Бундай шароитда давлатнинг иқтисодиётни жонлаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга оширишига номувофиқ таъсир этиши мумкин бўлган ижтимоий низолар юзага келишининг олдини олиш керак бўлади. Шу билан бирга, касаба уюшмалари бу вазифаларни амалга оширишдаги давлат билан қилинган ҳамкорлик эвазига миқдори нақд иқтисодий воситалар билан аниқланиши керак бўлган маълум компенсацияни ҳам талаб қилади.
Айтиб ўтилган муаммолар деярли барча иқтисодий ривожланган мамлакатларда мавжуд, аммо уларнинг ҳар бирида бу муаммоларнинг ижтимоий шерикликнинг мойиллиги ва қарор топган тизимидан келиб чиқадиган, қоидага кўра кучли ташкилотга, тадбиркорлар уюшмалари билан ҳамкорлик даражасига эга бўлган касаба уюшмаси ҳаракатининг характеридан келиб чиқадиган ўз ечими бор. Ҳозирги касаба уюшмалари ўз ривожланиши жараёнида мураккаб ташкилий тузилмали оммавий ташкилотга айланган. Улар жиддий ижтимоий куч ва юксак даражадаги жавобгарликни касб этган, уларнинг ривожланган мамлакатлар иқтисодиётидаги роли ижтимоий давлат қарор топишига кўра ортиб борган. Шунинг учун иқтисодиётни модернизация қилишда касаба уюшмаларини эътиборга олмаслик, маълум ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ҳар қандай модернизациялаш модели ўз навбатида аввало, давлат, тадбиркорлар ва касаба уюшмаларининг қарор топган хусусиятларини акс эттиради. Унинг муваффақиятли бўлиши фақат касаба уюшмалари хатти-ҳаракатига эмас, балки давлатнинг ижтимоий шериклик томонлари билан диалогни ташкил этишдаги позицияси қанчалик мослашувчан ва шу билан бирга принципиал бўлишига ҳам боғлиқ бўлади.



Download 138.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling