Ў збекистон республикаси олий таълим,фан ва инноватсиялар вазирлиги


Download 138.02 Kb.
bet2/8
Sana24.04.2023
Hajmi138.02 Kb.
#1394073
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШdocx Фаррух

Мустақил ишнинг мақсади. Инсон ижодий илмий тадқиқотлар ёрдамида ўзини курашаган оламга эпистемологик жихатдан фаол, муттасил равишда чукур ва кенг кириб бориш ва янги сифатли ахборот олиш, янги қонунлар, гипотезалар ва назарияларни аниқлашдан иборат.
Мустақил ишнинг вазифалари. Илмий ижод жараёнида олимлар, фан одамлари янги янги илмий билимларни умуминсоний қадриятлар хазинасидан келиб чиқиб қўйидаги вазифалар белгилаб олинди:
ҳозирги замон қобилиятли олими юксак умумий маданиятли, чинакам зиёли, юксак даражада маълумотли одам бўлиши, нафақат илмий билимлар ва кўникмаларга, балки ижодий қобилиятларга, кенг хаёт тажрибасига эга бўлишни урганиш;
ижодий, фаол ривожлантириш — ҳозирги замон ижтимоий тарақкиётининг ажралмас жиҳатини асослаш;
инсон фаолиятининг хар хил соҳаларидаги амалиётга фаол чиқишлар билан бойитиш билан боғлиқ билиш ва бунёдкорлик фаолиятини урганиш;
илмий ижод жиҳати ўрганилаётган ҳодисалар ва жараёнларнинг, уларнинг ҳаракат ва ривожланиш қонунларининг мохиятини таҳлил қилиш;
абстракт тушунчалар, схемалар, формулалар, тенгламалар ва ҳоказолар шаклида ифодалаш.
Мустақил ишнинг объекти. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар кичик бизнес корхонаси мисолида.
Мустақил ишнинг ҳажми. 27 бэтдан иборат булиб кириш,асосий кисм,хулоса ва фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат.


  1. BOB Ривожланган мамлакатларда ижтимоий сиёсат сохасидаги тажрибалар ва улардан Ўзбэкистонда фойдаланиш йуллари.

1.Жаҳон иқтисодий тараққиётидаги ижтимоий омиллар
XX аср охирида кўпгина мамлакатлар олдида иқтисодий ривожланишнинг янги йўлларини ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишнинг янги методларини излаш масаласи кўндаланг бўлди. Жаҳон иқтисодий ривожланишининг глобал тенденциялари бунда энг истиқболли йўл жамиятдаги бутун иқтисодий тизимни ижтимоий омилларни кучайтириш ва ҳатто устуворлик роли томон қайта қуриш эканлигидан далолат беради. Бу тенденция назарий жиҳатдан барча етакчи иқтисодий мактаблар томонидан тан олинадиган ижтимоий бозор иқтисодиёти концепциясида ўз аксини топган.
Бозорнинг ижтимоий муаммоларини биринчи ўринга қўйиш жаҳон иқтисодий ривожланишининг табиий эҳтиёжларидан келиб чиқади, бунда иқтисодиётнинг самарадорлигини янада ошириш масалалари сезиларли даражада пировард оқибатда ишлаб чиқаришнинг инсон омилини ривожлантиришдан иборат бўлиши мумкин бўлган ҳам эски, ҳам янги ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишига боғлиқ бўлиб қолади. Агар инсон омили ижтимоий муҳофаза муаммолари доирасида кўриб чиқиладиган бўлса, фикримизча, хўжалик юритишнинг бозор тизими шарт-шароитларида аҳолини ижтимоий муҳофазалашнинг бутун тизими аслида келгусидаги иқтисодий ўсишнинг асос-жамғарилган инсон потенциалини сақлаб қолиш ва ривожлантириш каби бош вазифани (юқорида қайд қилинган ижтимоий барқарорликни таъминлаш вазифасидан ташқари) ҳал қилишга бўйсундирилганлигини тан олмаслик мумкин эмас.
Ўтиш иқтисодиётини, бозор ислоҳотлари жараёни ривожланишда бўлган мамлакатларда аввал бошданоқ бозор механизмларини, бундай вазифаларни ҳал қилиши лозим бўлган ижтимоий соҳанинг давлат томонидан бошқарилиши билан бириктиришни мўлжалга олиш ғоят муҳим.
Туб ислоҳотлар даврида ижтимоий бозор ислоҳотлари доирасида иқтисодий ривожланишнинг янги метод ҳамда воситаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳам муҳимдир. Барча ҳокимият тузилмалари ижтимоий сиёсатнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида ҳамда одамларнинг барча фаолиятлари, жумладан, меҳнат фаолиятлари унинг ижтимоий мазмунидан келиб чиқиб баҳоланишида давлатнинг ролини фаоллаштиришга йўналтирилиши керак.
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда кейинги ўн йилликда ташкилий революция деган атама содир бўлдики, унинг моҳияти яқин ўтмишда хусусий ташаббус ва иқтисодий самарадорликнинг анъанавий принципларига қарама-қарши қўйилган «бирлашиш ҳуқуқи», «уюшмалар эркинлиги» принципларини янада ривожлантириш ва амалий рўёбга чиқарилишидан иборатдир. Бу ўзгаришлар гуруҳий манфаатларнинг гуруҳий вакиллик принципи асосида давлат ҳамда юқорида айтиб ўтилган ташкилий ва уюшмалар ўзаро муносабатининг янги моделини ишлаб чиқиш йўлидаги уриниш бўлди. Турли ижтимоий бирлашмалар, биринчи навбатда касаба уюшмаларининг сафи кенгайиб бормоқда. Касаба уюшмалари томонидан ижтимоий диалог жараёнларининг фаоллаштирилиши ижтимоий корпартизм феноменини келтириб чиқарди. Ҳозирги шароитда ижтимоий корпоратизмнинг ривожланганлик даражаси кўп жиҳатдан сиёсат тизимининг бошқарувчанлигини белгилайди. Ривожланган мамлакатларда манфаатлар вакиллигининг корпоратив модели ҳар қандай ҳукуматнинг давлатни самарали бошқаришга қодирлигини оширади.
Бу муносабатда кўпгина мамлакатларнинг турли ижтимоий шериклик шаклларини давлат назорати остида ривожлантиришдан манфаатдор эканликлари қонунийдир. Бу жараёнларни фаол рағбатлантириш ижтимоий диалогнинг ўз мустақиллигини сақлаб қолишга интилаётганлари қаршиликка дуч келиши мумкин, аммо ижтимоий диалог иштирокчилари турли шаклларининг ривожланиши бундай қаршиликни енгиш имконини беради.
Меҳнаткашларнинг барча уюшмалари ва ижтимоий ташкилотлари орасида касаба уюшмалари таъсирининг кучи алоҳидадир. Бунинг сабаби иштирокчиларнинг оммаввийлигида эмас, балки касаба уюшмаларининг асосий вазифаси ўз аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини муҳофаза қилиш эканлигидадир. Давлат иқтисодиётига фаол таъсир кўрсатадиган ҳозирги шароитда касаба уюшмалари улар билан албатта диалогга киришади, давлатнинг иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқишда иштирокчига айланади. Бандлик, ижтимоий муҳофаза, меҳнат шарт-шароитлари ва унга ҳақ тўлаш бошқа ўзаро алоқа йўли билан ҳал қилинади. Шу билан касаба уюшмаларининг давлат ҳокимияти механизмига интеграцияси мақсадга мувофиқ эмас.
Ҳозирги шароитда ижтимоий давлат қуйидаги вазифаларни бажариб, ижтимоий адолат ва фаравонлик ғоясини амалга оширишга даъват этилган:
-жамиятни ижтимоий ривожлантириш ва стратегик ижтимоий сиёсат концепциясини ишлаб чиқиш;
-кўп укладли иқтисодиётнинг ижтимоий асосланган заминларини яратиш;
-мувофиқ келувчи молиявий ва моддий таъминотли ижтимоий дастурлар устуворликларини тузиш ва белгилаш;
-ижтимоий сиёсат ва ижтимоий дастурларнинг мафкуравий ҳамда ахборот таъминоти;
-ҳам умуммиллий, ҳам минтақавий даражада давлат ижтимоий муассасаларининг ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланадиган жамоатчилик ва диний ташкилотлар, сиёсий партиялар ҳамкорлигини қамраб оладиган ижтимоий бошқарув тизимини шакллантириш;
-давлат ижтимоий вазифалари мажмуининг системали ҳуқуқий таъминоти.
Умумий давлат фаровонлигини ташкил этиш давридаги иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари ижтимоий – маданий соҳани молиялаш ҳажмини, яъни «инсон сармоясига» қўйилмалар ҳажмини кўпайтиришда катта имконият берган. Шу билан бирга, кейинчалик ижтимоий-маданий соҳада давлат роли ортиб боришининг салбий томонлари кўрина бошлаган. Ортиб бораётган ижтимоий харажатлар ҳажми ва бюджетга келиб тушаётган оғирлик ва унга боғлиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда аҳоли зиммасидаги солиқ юкининг юқорилик даражаси ўзини кўпроқ сездира бошлади. Давлат бюджетига тушаётган оғирлик қатор сабаблар туфайли кескинлашди.

Download 138.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling