Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ
Download 483.56 Kb.
|
Комплекс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маълумотлар банки
- Ўқув адабиётларига қўйиладиган талаблар
Електрон дарслик – компютер технологиясига асосланган ўқув услубини қўллашга, мустақил таълим олишга ҳамда фанга оид ўқув материаллар, илмий маълумотларнинг ҳар томонлама самарадор ўзлаштирилишига мўлжалланган бўлиб:
-ўқув ва илмий материаллар фақат вербал (матн) шаклда; -ўқув материаллар вербал (матн) ва икки ўлчамли график шаклда; -мултимедиа (кўп ахборотли) қўлланмалар, яъни маълумот уч ўлчамли график кўринишда, овозли, видео, аниматсия ва қисман вербал (матн) шаклда; - тактил (ҳис қилинувчи, сезиладиган) ҳусусиятли, ўқувчини «экран оламида» стерео нусхаси тасвирланган реал оламга кириши ва ундаги объектларга нисбатан ҳаракатланиш тасаввурини яратадиган шаклда ифодаланади. Маълумотлар банки - ахборот технологияларининг имконияти ва воситалари асосида яратилган, статик ва динамик режими тўзилган, товуш ва рангли тасвирлар билан таъминланган, катта ҳажмдаги ахборотларни ўз ичига қамраб олган ва уларни турли кўринишда (жадвал, диаграмма, гистограмма, матн, расм, ва ҳоказо) бера оладиган, ўқув жараёнида билим олувчилар томонидан ўз устида мустақил ишлаши ва ўз билимларини назорат қилиши учун қўлланиладиган, доимий равишда тўлдириб бориладиган, кенг доирада фойдаланишга мўлжалланган, тегишли ваколатли давлат ташкилотида қайд етилган соҳалар бўйича маълумотлар тўплами. Ўқув адабиётларига қўйиладиган талаблар Таълим турларининг ҳусусиятларидан ва нашр шаклидан қатъий назар барча Ўқув адабиётлар қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак: давлат таълим стандартлари (давлат талаблари) асосида тайёрланиши; таълим-тарбия жараёнига ҳамкорлик педагогикаси ва ўқитишнинг интерактив услубларини тадбиқ қилишда кўмак бериши; тегишли ўқув фанининг назарий амалий ривожланишида, ўзоқ ва яқин ўтмишдаги бой интеллектуал меросимизнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиши; интеллектуал инсонпарварлик ғояларининг акс эттирилиши, инсоннинг табиат ва ижтимоий ҳаётда ўта масулиятлилигини англатишга қаратилиши; ватанпарварлик ва миллий ғурур ҳиссини шакллантириши, мустақил ва ижодий фикрлашга ёъналтириш; маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириши, таълим ва тарбия узвийлигини таъминлаши; билимларни онгли равишда ўзлаштириш, қизиқиш уйғота оладиган ва мустақил фикрлашга ёъналтира оладиган ҳусусиятларга эга бўлиши; билим олувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилиши, мустақил таълим олишга қизиқиш уйғотиши; юқори даражада умумлаштирилган ва замонавий илмий билимларга асосланган маълумотлар (қонунлар, айниятлар, таснифлар, ва ҳоказо) дан ташкил топиши; иллюстратсияларга бой, кўргазмали тасвир ва бадиий-услубий жиҳатдан амалий фаолиятга қаратилган бўлиши; билим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик ҳусусиятларини ҳисобга олиши; билимларнинг мутлақлиги ва нисбийлигини ёрқин ифодалаши; таълим олувчиларнинг билими, уқуви ва кўникмаларини назорат қилиш имкониятига эга бўлиши; таълим ва тарбияни ижтимоий ҳаёт, унумли меҳнат билан узвий боғланишига эътибор бериши; фан ва техника ютуқларининг аҳамиятини ифодалаши, илмий масалаларнинг мантиқий кетма-кетликда, фаннинг Ўқув дастурига мувофиқ баён этилиши; яхлитликни идрок қилиш ҳисси шаклланиши учун барча маълумотлар мантиқий бир тизимда берилиши; матн жозибали шаклда баён этилиши. Асосий тушунча ва хулосаларнинг таърифлари ниҳоятда аниқ ва равшан ёзилиши, атамаларнинг умумийлигига эришиш. Санаб ўтилганлардан ташқари ҳар бир таълим турининг Ўқув адабиётларига ўзига хос бўлган талаблар қўйилади. Мaмлaкaтимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари жaмиятимизни дeмoкрaтик янгилaш вa тараққиётни янги босқичга кўтариш вазифаси иқтисодиётимиз ривожи ва таълим-тарбия тизимидаги ислоҳатларнинг тубдан ўтказилиши, яхши йўлга қўйилиши билан белгиланади. Президентимизнинг 2013 йил 19 январдаги 2012 йилда республикани ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишланган мажлисида сўзлаган «Бош мақсадимиз-кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш» маърузасида ҳам таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этиш масаласи доимий равишда эътибор, таълим-тарбия соҳасининг яхлит, узлуксиз тизимини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, жумладан, умумий ўрта таълимдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълимгача бўлган барча барча босқичларда юксак билимли ва малакали касб тайёргарлигига эга бўлган авлодни тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш ва мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, шунингдек, иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалалар ўз ифодасини топган. Ҳозирги кунда касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнини педагогик технологиялар, таълимнинг техник воситалари асосида ташкил этиш, замонавий дарс ишланмалари яратиш борасидаги ютуқлар таълим тизимини янада такомиллаштиришда эътиборга моликдир. Ўқув-тарбия жараёнига инновацион технологияларнинг кириб келиши таълим жараёнига қўйилган талабларни муваффақиятли ҳал этишда аҳамиятлидир, шунингдек дарснинг сифат ва самарадорлигини ошириб таълимдан кўзланган натижага эришишни осонлаштиради. Шу асосда ўқув –тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, бу ўз фаолиятини оқлайди ва рақбатбардош кадрлар тайёрлашда энг муҳим ютуқларга эришишни таъминлайди. Таълимни инсонпарварлаштириш ва ахборотлаштириш билан боғлиқ муҳим вазифанинг ечими ўқувчиларда мулоқотга киришишга оид билимдонликни ривожлантиришга йўналтирилиши лозим. Бугунги кунга келиб ўқувчиларнинг ҳуқуқий, иқтисодий билимдонлиги ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга кучли эҳтиёж туғилмоқда. Бу ўз навбатида, таълим мазмунини лойиҳалашга бўлган ёндашувни ҳам ўзгартиришни талаб қилади. Мазкур муаммони ечиш учун ҳозирги замон кишисининг эҳтиёжларини аниқ ҳисобга олиш лозим. Чунки эскириб қолган йўллар билан давлат ва жамият эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган таълим жараёнини ташкил этиш мумкин эмас. Биринчи навбатда, тақдим этиладиган таълим мазмунининг асосий моҳияти ва мақсадини аниқлаш лозим. Ўқув материаллари ва таълим мазмунининг минимал ҳамда максимал даражаларини танлашда таълим мазмунини модернизациялашнинг концептуал асосларига таянилади. Ўқувчиларга тақдим этиладиган билимларни турли ўқув фанларини интеграциялаш асосида уйғунлаштириш уларга ўзбек халқининг қадриятларини эгаллашга йўналтирадиган билимлар ва ахборотларни сингдириш ҳиссий ҳамда ижодий фаолият тажрибасига асосланиш ниҳоятда зарур. Таълим мазмунининг ушбу элементларини барча ўқув предметлари мазмунига сингдириш мақсадга мувофиқдир. Ўқувчиларда билимларни ўзлаштириш, уларнинг мазмунини идрок этиш, билиш кўникмаларини шакллантириш назарда тутилади. Таълим мазмунида билимларни қисқартириш эмас, балки уларни интеграциялаш ва унификациялаш йўлидан бориш лозим. Билимларни таълим мазмунидан сунъий тарзда ажратиб олиш мумкин эмас. Таълим мазмунида ўқувчиларнинг ҳиссий-қадриятли, ижодий ва бошқа фаолият турларини шакллантириш назарда тутилади. Таълим мазмунидаги билимларни бошқа қисмларни кенгайтириш ҳисобига қисқартирмаслик лозим. Тақдим этилган билимларнинг шакли ва моҳиятини ўзгартирган ҳолда уларни уйғунлаштириб таълим мазмунига сингдириш талаб этилади. Билимлар ўқувчилардан тушунчалар йиғиндиси сифатида тортиб олинмаслиги керак. Атамалар ва турли мавзулар ёрдамида таълим мазмунининг минимал даражалари тақдим этилади. Билимлар ўқувчилар томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг натижаси сифатида намоён бўлади. Таълимнинг аниқ мазмуни бевосита ўқув-билув жараёнида вужудга келади. Шунга кўра таълим мазмуни қуйидаги икки шаклга эга бўлади: а) ташқи кўриниш — бунда ўқувчилар ўқув фаолияти учун тақдим этиладиган воситалар намоён бўлади; б) ички кўриниш — бунда таълим мазмуни улардан ҳар бирининг ўқув фаолияти натижаси сифатида намоён бўлади. Ўқув-билув жараёнида таълим мазмунининг айнан ички шакли амал қилади. Унда билимлар лойиҳалаштирилади, шакллантириладиган кўникма ва малакалар ажратилади, ўзлаштириладиган фаолият усуллари аниқланади, ривожлантирилиши лозим бўлган мавжуд қувватлар ва лаёқатлар таҳлил этилади. Шу асосда ўқув фанларининг ташқи мазмуни ишлаб чиқилади. Ўқувчиларнинг муайян ўқув фанлари мазмунини ўзлаштиришлари уларда нафақат муайян ўқув предметига оид тор доирадаги билимлар, балки умумий билимлар, кўникмалар, лаёқатлар ҳамда билимдонликнинг таркиб топишига имкон беради. Предметлараро таълим мазмунини белгилашнинг асосий омиллари дидактикада етарлича ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун ҳам, ҳар бир ўқув пердмети бўйича алоҳида-алоҳида таълим бериш методикаси мавжуд. Ўқувчиларга ҳиссий-қадриятли, ижодий фаолият кўрсатиш ҳуқуқини бериш учун таълим мазмунининг минимал даражадаги ташқи мазмунини модернизациялаш талаб этилмоқда. Мазкур мазмун асосида ўқитувчилар ўқувчилар кўрсатиши зарур бўлган фаолият турларининг йўллари ва усулларини белгилаш имкониятига эга бўладилар. Таълим мазмунининг минимал даражасида ўқувчи киришиши лозим бўлган фаолият тури аниқ намоён бўлиши лозим. Ўрганилиши назарда тутилган ҳодисалар ва назарий маълумотларга нисбатан ўқувчиларда қизиқиш ва эҳтиёжларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга. Таълим мазмунининг фаолиятли ёндашув асосида танланадиган қисмлари ҳақида фикр юритилганда, амалдаги ўқув дастурларида бу ҳолат етарлича ўз ифодасини топмаганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўқувчиларнинг фаолияти муайян шакллар, методлар, таълим технологиялари ёрдамида таркиб топтирилади. Шунинг учун ҳам, мазкур таълим шакллари, методлари, технологиялар таълим мазмунида ўз аксини топиши лозим. Бунда таълим шакллари, методлари, технологияларининг ўзини эмас, балки ўқувчи фаолиятига айланган шакллари таълим мазмунида акс эттирилади. Шахсга йўналтирилган таълим жараёни маҳсулдорлигини таъминлаш учун, ўқув фаолиятини ҳаракатлантирувчи механизмларни ҳам таълим мазмунида акс эттириш талаб қилинади. Турли ўқувчиларнинг муайян билимларни ўзлаштириш даражалари турличадир. Бунинг учун ўқув фани доирасида ўзлаштириш мажбурий бўлмаган дидактик бирликлар ажратиб олинади. Таълимнинг фундаментал мазмуни билан бир қаторда, унинг бошқа даражалари ҳам изчил тарзда ифодаланиши лозим. Таълим мазмуни фақатгина тушунчалар йиғиндисидан иборат бўлмаслиги, ўзида ўқувчини ижодкорлик, кўп фаолиятлиликка ундовчи қисмларни ҳам мужассамлаштириши лозим. Таълим мазмунини модернизациялашда авваламбор дидактик асосларга таяниш талаб этилади. Дидактик асосларга таянган ҳолда таълим мазмунини бойитиш, бунда ижтимоий тараққиёт мезонларини ҳисобга олиш баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим шартидир. 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Узлуксиз таълим тизимини модернизациялаш — баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусидаги ушбу тадбирда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими вазирликлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази мутассаддилари ҳамда устоз ва мураббийлар иштирок этишди. Матбуот анжуманида таъкидланганидек, истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида таълим тизимини ҳар томонлама ривожлантириш, муассасаларда меҳнат қилаётган ҳодимларни қўллаб- қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ўқитувчиларнинг касб маҳорати, малакаси, билим ва кўникмасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчи ва педагоглар орасида энг илғор тажрибаларни аниқлаш ва уларни оммалаштириш масаласида ҳам бир қатор ишларни амалга оширмоқда. “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши директори”, “Йилнинг энг яхши психологи”, “Йилнинг энг яхши услубчиси” ва бошқа кўрик-танловлар орқали илғор, ташаббускор педагоглар тажрибасини оммалаштириш орқали таълим мазмунини такомиллаштириш мақсади мужассам. Ҳукуматимизнинг педагог-ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича изчил амалга оширган ишлари натижасида ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 2006 йилдан ҳозирги кунга қадар 9 баробарга оширилган. Шунингдек, 1992—2013-йиллар давомида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 3465 нафар ўқитувчи давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Маълумотларга кўра, бугун ўрта махсус, касб-хунар таълими тизимида фаолият кўрсатаётган 1411 та коллежда 1552,471 минг ва 143 та академик лицейда 111,702 минг нафар йигит-қиз таълим-тарбия олмоқда. Жорий ўқув йилида тизимда фаолият юритаётган педагог-ҳодимлар сони 117621 нафарни ташкил этиб, уларнинг 108807 нафари олий маълумотли, 8814 нафари эса ўрта махсус маълумотли педагоглардир. Тизимда 95 нафар фан доктори, 838 нафар фан номзоди иш олиб бормоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мустақиллик йилларида олий таълим муассасалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, кейинги йилларда уларнинг сони икки баробарга ошди. 2011—2016-йилларда 19 та олий таълим муассасасининг ўқув бинолари, талабалар турар-жойлари ва спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда замонавий компьютер техникалари, ўқув ва илмий лабараториялар билан жиҳозлаш ишлари белгиланган бўлиб, бу борада ҳам эътирофга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Download 483.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling