Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ
Таълим мазмунини модернизациялаштиришнинг устувор йўналишлари
Download 483.56 Kb.
|
Комплекс
2.Таълим мазмунини модернизациялаштиришнинг устувор йўналишлари.
Республикамиз ижтимоий-иқтисодий ва маърифий соҳаларида амалга оширилаётган модернизациялаш жараёнлари узлуксиз таълим тизимига ҳам бевосита таъсирини кўрсатмоқда. Бу ўз навбатида, замонавий таълим муҳитининг муҳим тавсифи ҳамда шахс имкониятлари муваффақиятли амалга оширилишининг шарти сифатида таълим парадигмаларини такомиллаштириш, унинг таркибий қисмлари функционал ва концептуал муаммолари ечимини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Республикамизда узлуксиз таълим тизими ижтимоий соҳалар ҳамда иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш шароитида муҳим ижтимоий институтлардан бири сифатида таълимий, тарбиявий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий функцияларни бажармоқда. Уларнинг муваффақиятли бажарилишини таъминлаш учун ўқувчиларда ижодий ва мустақил фикрлаш, касбий етуклик ва юксак маънавиятни шакллантирувчи педагогик шарт-шароитлар яратилиши лозим. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида ўқувчи шахсини узвий ривожлантириш муаммолари: узлуксиз таълим тизимида шакллантирилаётган билим ва кўникмалар ҳамда жамиятнинг ижтимоий, фан ва технологиялар тараққиёти даражаси қўядиган талаблар ўртасидаги номутаносиблик; таълим жараёнида ўқувчилар эгаллайдиган билим ва кўникмалар ҳамда мутахассис сифатида фаолият кўрсатиш учун талаб этиладиган касбий кўникма ва малакалар таркиби ўртасидаги номувофиқлик; ўқувчи шахсини шакллантиришдаги таълим ва тарбия мақсади, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий шаклларини ўзида мужассамлаштирувчи педагогик тизимнинг барча таркибий қисмлари ўзаро алоқадорлиги, мувофиқлиги ҳамда истиқболга йўналтирилганлиги, узвийлиги таъминланмаганлиги; ўқувчиларда ўсиб бораётган ахборотлар ҳажми билан ишлаш, мустақил таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш асосида улар фаолиятини интенсивлаштиришнинг дастурий ва методик таъминоти ишлаб чиқилмаганлиги [3]. Узлуксиз таълим тизимида ҳар томонлама етук, ижодкор шахсни тарбиялаш, ўқувчини узлуксиз ривожлантириш учун таълим-тарбия жараёнининг барча босқичларида педагогик тизимнинг таркибий қисмлари ўзаро алоқадорлиги, мувофиқлиги ҳамда истиқболга йўналтирилганлигини таъминлаш ҳамда уларни амалга оширишнинг дидактик шарт-шароитларини аниқлашни тақозо этади. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлган узлуксиз таълим тизимида узвийликни таъминлаш миллий дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишда устувор аҳамият касб этиб, таълим тизимининг вертикал ва горизонтал узвийлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш борасидаги илмий тадқиқотларни жадаллаштиришни талаб қилади. Таълим узлуксизлигини таъминлашнинг бош ғояси ўқувчи шахсининг таълим субъекти сифатида изчил ривожланиб бориши билан боғлиқ. Кадрлар тайёрлаш миллий моделида бу ғоя ривожлантирилиб, шахс кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси сифатида эътироф этилган. Республикамизда амалга оширилаётган таълим ислоҳотларида шахснинг ривожланиши узлуксиз жараён сифатида қаралиб, унда ўқув жараёнининг фақат билиш эмас, балки ўзлаштирилган билимларни ижодий талқин қилишни назарда тутувчи ривожлантирувчи таълим ғоялари билан уйғунлашган. Бу эса ахборот беришга асосланган ўқитишдан шахсга йўналтирилган таълимга, хотирага асосланган ўқитишдан фаол ўзлаштиришга асосланган ўқитишга ўтилишини белгилаб берди. Республикамизда узлуксиз таълим тизимини ишлаб чиқишда миллий таълим модели илмий ёндашувининг ўзига хос хусусияти шундаки, узлуксиз таълим тизими яхлитлик, узвийлик ва узлуксизликда, яъни бир бутун тизим шаклида қаралади. Узвийлик ва узлуксизлик таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан бири сифатида белгиланиб, педагогика назариясида уни ифодаловчи тизимлилик ва изчиллик таълимнинг методологик асосини ташкил қилиши билан бирга дидактик принцип сифатида ҳам алоҳида қайд этилган. Таълимнинг узвийлиги – таълим мазмунининг тизимлилиги, изчиллиги ва мантиқан боғлиқлиги таъминланишини, ўқувчилар ўзлаштирган билимларнинг кейинги босқичларда кўникма ва малакаларга ўтишига асос яратувчи, таълимнинг ҳар бир босқичида маълум даражада билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни таъминлашни талаб қилувчи дидактик принципдир. Узвийликнинг моҳияти ҳар бир шахсга ўзига мос билим олиш шароитларини яратиб бера оладиган таълимга бўлган шахс ва жамиятнинг эҳтиёжларини қониқтириш зарурати билан белгиланади. Бугунги кунда мамлакатимиз таълим муассасаларида ўқув, тарбиявий, бошқарув ҳамда инвестицион фаолият Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг тўла ижросини таъминлашга қаратилган. Буларнинг барчаси тузилмавий ўзгаришларни давлат таълим муассасалари ривожланиш динамикаси, узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлашни бошқаришнинг самарали тартибини жорий қилиш, таълим сифатини назорат қилиш тизимини шакллантиришни талаб этади. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлган узлуксиз таълим тизимида узвийликни таъминлаш миллий дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишда устувор йўналишларни белгилади. Таълим-тарбия жараёнининг барча босқичларини қамраб олувчи узлуксиз таълим тизими ҳар томонлама етук, баркамол авлодни етиштириш учун барча шарт-шароитларни яратади. Узлуксиз таълим деганда – ўқувчи шахсини узвий ривожлантириш мақсадида ҳар бир таълим босқичида педагогик тизимнинг барча таркибий қисмларининг ўзаро мувофиқлиги, истиқболга йўналтирилганлиги тушунилади. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунида таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларидан бири сифатида узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси, республиканинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иктисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эхтиёжларини қондирувчи устувор соҳа эканлиги, ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий баркамол шахснинг шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиши, давлат таълим стандартларига мувофиқ турли даражалардаги таълим дастурларининг изчиллиги таъминланиши ва мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда мактабдан ташқари таълим турларини ўз ичига олиши таъкидланади [1]. Педагогикада таълимнинг илмий-назарий, услубий асослари билан бир қаторда таълимнинг дидактик принципларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилади. Уларга таълимда илмийлик, тизимлилик ва изчиллик, онглилик ва фаоллик, билимларни пухта ва мустаҳкам ўзлаштириш, ўқувчиларни ёши ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, кўргазмалилик, назарияни амалиёт билан боғлиқлиги, мустақиллик ва эркин фикрлаш ҳамда тафаккур қилиш кабилар киритилади. Таълим-тарбия жараёнида узвийлик ва узлуксизлик фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро узвийлиги; таълим мазмуни узвийлиги; билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдаги узвийлиги; ўқувчи шахсини шакллантиришдаги узвийлик; таълим методлари ҳамда шаклларини қўллашдаги узвийлик; ўқувчилар ўзлаштиришини баҳолашни ташкил қилишдаги узвийликни таъминлайди. Ушбу талаблардан келиб чиқиб, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўртасидаги таълим–тарбия жараёни Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда ўзаро узвийликни таъминлаш масалаларига алоҳида этибор қаратилади. Бу мақсадда вариатив ўқув дастурлари ҳамда дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишда умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда олий таълим тизими педагогларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш талаб этилади. Инсон бугунги кунда тайёр ечимлар бўлмаган ва берилмайдиган ўзгариб борувчи муҳитда, жамиятда фаолият юритмоқдаки, унда ҳар бир шахс зарур ечимни ўзи мустақил топиши ва ушбу ечим оқибати учун масъулиятни ўз зиммасига олиши талаб этилмоқда. Шу сабабли ижодкор мустақил фикрловчи ва қарор қабул қила олувчи, ўзгалар фикрини тинглаб, уни эътиборга олган ҳолда хулоса чиқара олувчи шахсни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Таълим ёшларни тайёр ўқув материалини ўзлаштиришга эмас, балки муаммолар ечимини топишга ўргатмоғи лозим. Мамлакат иқтисодиётининг узвий қисми бўлган таълим тизимини модернизациялаш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни жорий этиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Таълимни стандартлаштириш бутун дунёда таълим тизимини ислоҳ қилишдаги энг йирик тенденциялардан биридир. Жамиятда содир бўлаётган бугунги янгиликлар ҳамда иқтисодий ўзгаришлар таълим тизими мазмунини мос равишда лойиҳалаш ҳамда стандартлаштиришни талаб қилади. Шунга мос равишда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим олувчиларнинг тайёргарлик сифати ва ихтисосига зарурий талабларни, уларнинг маданий-маънавий даражаларини аниқлаб берувчи Давлат таълим стандартларини яратиш ва татбиқ этишни назарда тутилган. Халқаро талабларга жавоб берувчи давлат стандартларининг ишлаб чиқилиши, биринчидан, республикамизда тайёрланаётган мутахассисларнинг жаҳон миқёсидаги эквивалентлигини таъминлаш ҳамда ўз навбатида мамлакатимизнинг халқаро меҳнат бозорида тўсиқларсиз иштирок этишини таъминлашга; иккинчидан, таълим хизматлари сифатига аниқ талабларни белгилаш натижасида кадрлар тайёрлаш сифатида ошириш ҳамда таълим муассасалари ишининг самарадорлигини назорат қилиш тизимини тартибга солишга қаратилган. Давлатнинг ижтимоий буюртмасини ўзида акс эттирувчи умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич жорий этилди. Амалдаги ДТС ҳамда ўқув дастурлари таҳлили таълим турлари узлуксиз равишда бир-бири билан боғланганлигини, ушбу узлуксизлик, авваламбор, таълим турларида ўқитиладиган фанлар ўқув дастурларининг бир-бири билан ўзаро боғланиши талаб даражасида амалга оширилганлигини кўрсатди. Бироқ, таълим турлари ўртасида фанлараро узвийликка, яъни мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлиги, оддийдаи мураккабликка, хусусийлиқдан умумийликка ўтишда ўқувчиларнинг ёши ва психологик жиҳатдан ўзлаштириш имкониятлари етарли даражада инобатга олинмаганлиги, таълим дастурларини ўқув жараёнига татбиқ этишда таълим турлари ўртасида мазмун узлуксизлиги ва узвийлиги тўла таъминланмаганлиги аён бўлди. Узлуксиз таълимнинг принципиал хусусиятлари қўлланиладиган восита, усул ва ташкилий шаклларнинг турли-туманлиги ва мослашувчанлиги, таълимнинг фундаменталлашуви, инсонпарварлиги, демократлашуви ҳамда миллий йўналтирилганлиги, таълим жараёнларининг йўналиш ва мазмунига кўра табақалаштирилганлиги билан белгиланади [2]. Таълим жараёнларини модернизациялаш омиллари: ДТС, ўқув дастурлари ҳамда қўлланмаларни янги билимларни олиш ва яратиш учун асос бўлмайдиган маълумотлар билан юкланганлигини камайтириш, ўқув фанларининг кейингилари учун асос бўлиши ҳамда амалий фаолиятда ўз татбиқига эга бўлишига эришиш; таълимнинг касбий йўналтирилганлигини таъминлаш, фундаментал ва татбиқий билимларнинг оптимал муносабатларини белгилаш; таълим жараёнини муайян фактларни эмас, жараён ва ҳодисалар, уларнинг амалга ошиш механизмларини ўрганишга қаратиш, бериладиган маълумотларнинг ўқувчилар кундалик ҳаёти билан узвий боғлиқлигига эришиш; ахборотларни амалий таҳлил қилиш кўникмаларини таҳлил қилиш, билимларни мустақил эгаллашни таъминлайдиган таълим методларини танлашга эътибор қаратиш; таълим мазмунининг мунтазам равишда янгиланиб бориш механизмларини такомиллаштириш ва кенг жорий этиш. Узлуксизликнинг моҳияти вақт бўйича индивидуаллаштирилган, ҳар бир шахсга ўзига мос билим олиш шароитларини яратиб бера оладиган таълимга бўлган шахс ва жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш зарурати билан белгиланади. Шундай экан, таълим жараёнларини модернизациялашнинг қайд этилган омиллари тўла амалга оширилса, ўқувчилар касбий-технологик билимларини кенгайтириш ҳамда касбий ижодкорлик кўникмаларини таркиб топтириш асосида уларнинг юқори касбий компетентлик даражасига эришилади. Download 483.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling