Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ


Ҳамкорлик педагогикасининг қўйидаги тўртта асосий йўналиши мавжуд


Download 483.56 Kb.
bet6/53
Sana06.04.2023
Hajmi483.56 Kb.
#1335122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Комплекс

Ҳамкорлик педагогикасининг қўйидаги тўртта асосий йўналиши мавжуд:


Шахсий–инсонпарвар ёндашув: шахсга янгича қараш таълим беришнинг мақсади сифатида, яъни таълим-тарбия жараёнининг шахсга йўналтирилганлиги; шахс субектдир, ҳар бир боланинг қобилияти бор ва ҳоказо.
Педагогик мулоқотни инсонпарварлаштириш ва демократиялаш:

  • болаларга муҳаббат, уларнинг тақдирига қизиқиш;

  • боладаги умидли ишонч;

  • ҳамкорлик, мулоқот маҳорати;

  • Тўғридан-тўғри мажбур қилишни бекор қилиш;

  • ижобий рағбатлантиришнинг муҳимлилиги;

  • болалардаги камчиликларга сабрли бўлиш;

  • ўқитувчи ва ўқувчи ҳуқуқларини тенглаштириш;

  • боланинг эркин танлаш ҳуқуқи;

  • хато қилиш ҳуқуқи;

  • шахсий қарашларга бўлган ҳуқуқ;

  • бола ҳуқуқлари ҳақидаги конвенсияга амал қилиш;

Ўқитувчи-ўқувчи муносабатлари усули: таъқиқлаш эмас, йўналтириш; бошқариш эмас, биргаликда бошқариш; мажбурлаш эмас, ишонтириш; буйруқ бериш эмас, ташкиллаштириш; чегараламаслик, эркин танлашни йўлга қўйиш.
Замонавий шароитда натижаларга олиб келмайдиган тўғридан-тўғри мажбурлашдан метод сифатида воз кечиш:

  • мажбурловсиз, ишончга асосланган талабчанлик;

  • туғма қизиқувчанликни ҳисобга олиб ўқитиш;

  • мувафаққиятсизликка сабаб бўладиган мажбурий истакни алмаштириш;

  • болаларнинг мустақиллиги ва мустақил фаолиятини ўрнатиш;

  • жамоа орқали бевосита талабларнинг қўлланиши.

Индивидуал ёндашувнинг янги талқини:

  • ўрта ўқийдиган ўқувчиларга йўналтиришни бекор қилиш;

  • шахснинг энг яхши сифатларини излаш;

  • ўқув–тарбия жараёнида шахснинг ўзига хосликларини ҳисобга олиш;

  • шахс ривожини башорат қилиш(прогнозлаш);

  • ривожланишни, уни коррексиялашнинг индивидуал дастурларини лойиҳалаш.


Download 483.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling